У зўр ҳужумчи, лекин менга керак эмас

“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳозирги шароитидан норози эканини айтганидан кейин унинг “Интер”даги мураббийи Антонио Конте бошқараётган “Тоттенхэм”га этиши, ҳужумчи борасида муаммога дуч келган “аристократлар” унинг ўрнига Ҳарри Кейнни олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайиб кетди.

Британиялик журналистлар бу борада “Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Контенинг фикрини сўради.

- Мен бу ажойиб ҳужумчига боғланиб қолганим рост. Унда зўр ҳужумчи учун керакли барча сифатлар мужассам. Лекин у “Челси” ўйинчиси, бундан ортиқ бирор нима дейишни истамайман, - деди италиялик мураббий.

Таъкидлаш жоизки, Антонио Конте бошқарган “Интер” узоқ танаффусдан сўнг ўтган мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритди. Ромелу Лукаку чемпион жамоанинг асосий голларига муаллифлик қилган эди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар