U14 Ўзбекистон чемпионати. Финалчилар номи маълум

  • 12 октябрь, 2021, 17:44
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

U14 Ўзбекистон чемпионати ярим финал босқичидан ўрин олган "Одил Жуниор" - "Навбаҳор" бахси якунига етди. Мазкур учрашувда "Одил Жуниор" жамоаси рақибдан 3:0 ҳисобида устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Жамоа сафида Оғабек Эшмаматов бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Акмал Аҳматов дублга эришди.  Шунингдек, бир неча соат олдин якунига етган "Хоразм" - "Пахтакор" ўйинида хоразмликлар пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 

Шундай қилиб, мазкур турнир финалида "Одил Жуниор" ҳамда "Хоразм" учрашувига гувоҳ бўламиз. Ушбу беллашув 14 октябрь санасида 16:00да бошланади. Мусобақанинг учинчи ўрини учун "Пахтакор" - "Навбаҳор" жамоалари кураш олиб боради. 

Tecno

Ўйинлар SPORTS.uz сайтининг "Youtube"даги саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш қилиниади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!