УЕФА ўз қарорини бекор қилди

УЕФА мухлисларнинг сафар ўйинларига ташрифини тақиқлашни бўйича чиқарган қарорини бекор қилди.

Маълум қилинишича, УЕФА Европада ўтказилган эмлаш кампанияси натижаларини инобатга олган ҳолда шундай қадам ташлашга қарор қилган.

Аммо, қайд этилишича, меҳмон жамоалар мухлисларини қабул қилиш бўйича якуний қарорни маҳаллий ҳокимият қабул қилади.

Бу ўзгаришлар еврокубокларга (Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси) тегишли.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)