UFCнинг ўрта вазн тоифасида муҳим жанг бўлади. Марвин Веттори-Пауло Коста тўқнашувининг санаси маълум

  • 9 сентябрь, 2021, 08:42
  • 0
  • Бокс

23 октябрь куни навбатдаги “UFC Fight Night” турнири ташкил этилади. Мазкур кечанинг асосий тўқнашувида ўрта вазн тоифасида рейтингнинг 2-ўрнини банд қилган бразилиялик Пауло Коста ҳамда 5-поғонда қайд этилган италиялик Марвин Веттори (17-5-1) ўзаро жанг қилади, дея хабар бермоқда ESPN нашри. Ҳозирча турнир ўтказиладиган жой эълон қилинмаган.

Маълумот учун, ҳар икки жангчи дивизион чемпиони Исраэль Адесаньядан мағлубиятга учраган. Бразилия вакили фаолияти мобайнида 13 та ғалаба ва бир мағлубият қайд этган бўлса, италиялик жангчи 17 та ғалаба, 5 та мағлубият ва 1 дуранг кўрсаткичга эга.

марв

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!