Улар “Челси”ни қутқара олмайди!

“Челси”нинг бир неча футболчиси жароҳат олгани боис клуб томонидан ижарага жўнатилган ва бошқа жамоаларда ўзини кўрсатаётган ўйинчиларнинг ортга қайтарилиши ҳақида хабарлар чиқаётган эди.

Хусусан, “Кристал Пэлас”даги Конор Галлахер ва “Норвич”даги Билли Гилмор премьер лигада барқарор ўйинлари билан мухлис-у, мутахассислар эътиборини қозонмоқда.

Маълумотларга қараганда, ярим ҳимоячилар етишмаслигидан қийналаётган Томас Тухель бу икки ўйинчини ортга қайтара олмайди. Бу уларнинг ўйин амалиёти билан боғлиқ. Ҳар икки ярим ҳимоячи ўз жамоасида асосий таркибда мунтазам ўйнамоқда. Шартномага кўра, ижарадаги футболчи етарли даражада майдонга туширилмасагина уларни январда ортга қайтариш мумкин.

22 ёшли Галлахер 16 та учрашувда қатнашиб, олтита гол билан жамоаси тўпурари бўлиб турибди. 20 яшар Гилмор эса “Норвич” сафида ўн марта майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×