Улуғбек Бақоев

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Амалдаги чемпион "Пахтакор"нинг кучи қай даражада эканлини билардик. Уларга қарши очиқ футбол намойиш этиш жуда қийин. Уларнинг қанотлари фаол шунинг учун, ҳимоядан ўйнашга қарор қилдик. Менимча, дуранг ёмон натижа бўлмади. Энди ишлашда давом этиб, кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз лозим.

Ғалаба учун майдонга тушгандик. Лекин доим ҳам ўйин сиз биз кутгандек бўлавермайди. Бунгача бўлиб ўтган 9 ўйинда гол ура олгандик. Аммо бугун рақиб бизни яхши ўргангани сезилди. Барибир биз яхши натижа қайд этдик.

Шохруз Норхонов яқиндагина Саудиядан қайтиб келди. Биз уни деярли 1 ойдан бери кўрмадик. Шу сабабли, унинг ҳозирги ҳолатидан хабардор эмасдик. Тўғрисини айтсам, амалдаги чемпиондан 1 очко олганимиздан хурсанман".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар