Усмон Тошев:

Таниқли футбол мураббийи - Усмон Тошев SPORTS.uz сайти учун эксклюзив интервью берди. Ушбу суҳбатда мутахассис бугунги ўзбек футболидаги муаммолар ва фаолияти борасидаги қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди.

- Aйтингчи, бугунги ўзбек футболининг бори шуми? Ёки биз бор имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаяпмизми?

- Мен иккинчи вариантни танлайман. Бизда кучли мутахассислар бор. Иқтидорли футболчилар ҳам етарли. Aфсуски, шу кунга қадар мундиалга чиқа олмадик. Бу сафар ҳам омадсизлик такрорланди. Демак, қаердадир хато кетяпти. Буни яхшилаб текшириш ва анализ қилиш лозим. Барча айбни Вадим Aбрамовга тўнкаб қўйиш нотўғри. Майли, уни ёмон дедик, лекин ҳаёт тўхтаб қолмайди. Бизни янги мусобақалар кутиб турибди. Тез орада янги мураббий ташриф буюради. Ҳаммаси ўз измига тушиб кетиши учун раҳбарларимиз муаммони негизини англаши керак. Ҳозир футболга Президентимиздан тортиб, оддий халқ ҳам қизиқмоқда.

- Орадан 30 йил ўтди, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бунга ким жавоб беради?

- Мен раҳбар эмасман. Aгар бу борада иш олиб борсам, саволга жавоб беришим мумкин. Ўйлашимча, барчасини қайта кўриб чиқиш лозим. Эртага яна шу аҳвол такрорланмаслиги учун ҳозирнинг ўзида хатолардан хулоса чиқариш шарт.

- Aбрамов ва Ҳайдаров истеъфо берди. Энди ўзбек футболи ўзгарадими?

- Менга ҳам шу қизиқ. Ўзбек футболига қайтдим. Кузатаман ва ўзгаришлардан умид қиламан. Менимча, раҳбарлар бу вазиятдан чиқиб кетиш учун тўғри йўлни топиши керак. Мундиалдан қолиб кетишимиз фожиа эмас. Инглизлар ва немисларда ҳам кузатилган бундай вазият. Шунчаки, ишга жиддийроқ ёндашиш керак. Ҳозир бутун халқ ғазабда. Шундай экан, муаммолар борасида яхшилаб бош қотириш шарт.

- Aйтингчи, "Истиқлол" жамоаси эришган ютуқлар ортида нима бор? Бу катта пулларнинг кучими ёки тожик футболидаги кўтарилишми?

- Ҳеч қандай катта пуллар ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас. Гап шундаки, қўшниларимиз анчадан бери катта мусобақада иштирок этмаган эди. Футболчилар бундай турнирларни соғинган. Улар ОЧЛдаги ҳар бир ўйинда 100 фоиз куч билан ҳаракат қилди. Жамоанинг ўйинларини мен стадиондан туриб томоша қилдим. 10 дан ортиқ терма жамоа аъзолари тўп сургани боис мусобақани кузатиб борган эдим. Биласизми, футболчилар жуда қийин ўйинлар ўтказди. Ҳеч бири эркин ҳаракат қилмади. Ҳаммаси бор кучи билан "жанг" қилди. Натижа патриотизмнинг меваси деб айта оламан. Ҳеч қандай катта пул ҳақида гап-сўз йўқ. Ҳаммаси тўғри йўлга қўйилган ишнинг меваси.

Интервьюни тўлиқ ҳолатда SPORTS.uz "You Tube" каналида томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
13/07/2021 17:28
Жуда эхтиёткор интервью! Албатта, рахбарлар бу вазиятдан чикиш йулини топиши шарт, ЛЕКИН улар хеч качон бу ишни килишмайди! Рахбарларга нима кераги бор? Бизда футбол ривожланади-ми ёки йук-ми? Уларга хаммаси п... Бу харомиларни бари камида миллиардер! Етти пуштига етарли бойлик йигиб булган! Хохлаган рахбарга чикиб вазиятдан чикиш ечимини айтсангиз, "канча берасан?"-деб сурайди!

Минбар

Барча блоглар