UZ Football Awards. Про лигада "йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар (Фото)

Йил давомида ўзини ҳар жиҳатдан намойиш этган ҳолда футболимиз жамоатчилиги эътирофига сазовор бўлган футболчи, футзалчи, мураббий ҳамда яна кўплаб футбол жонкуярларини тақдирлаш мақсадида ЎФА ҳамда ЎзПФЛ мавсум якунларига бағишлаб йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими – UZ Football Awards тадбирини ўтказади. 

UZ Football Awards маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни ZO’R TV нинг Renaissance Hall тантаналар залида бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар номинациялар бўйича номзодларни эълон қилиб бормоқда. Энди эса Про лиганинг энг яхши футболчиси бўлиб учун номзодлар билан танишинг:

Про лига. "Энг яхши футболчи" бўлишга номзодлар:

Беҳзод Шамсиев (“Олимпик”) — 20 ўйин

Рўзим Aҳмедов (“Хоразм”/“Динамо”) — 19 ўйин, 12 гол

Марко Обрадович (“Нефтчи”) — 19 ўйин, 12 гол

Aлишер Одилов (“Олимпик”) — 22 ўйин, 10 гол

Шоҳруҳ Aбдураҳмонов (“Динамо”) — 19 ўйин, 8 гол

photo_2021-12-18_09-43-08

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!