Вали Келдиев истеъфога чиқди

Биринчи лигада иштирок этаётган “Ғиждувон” жамоаси куни кеча бош мураббийсиз қолди. Гап шундаки, мавсум бошидан бери ушбу клубга устозлик қилиб келаётган Вали Келдиев истеъфога чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда мураббийнинг ўзи sports.uz мухбирига хабар берган.

Қизиғи шундаки, “Ғиждувон” жамоаси ушбу мураббий бошчилигида мавсумни яхши ўтказаётганди. Ортда қолган 11 та ўйиндан кейин 22 очко жамғариб мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турганди.

19 июнь куни “Ғиждувон” ўз майдонида “Нефтгазмонтаж” жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Айтиш керакки, бу “Ғиждувон”нинг мавсумдаги илк мағлубияти эди. Бироқ ўша учрашувдан сўнг, Келдиев жамоа билан хайрлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rostgoy
28/06/2021 14:44
Пул йукдирда булмасам Ким кетади.
Алишер Собиров
28/06/2021 20:28
ТУПАТУГРИ КУРУК ВАДАГА КИМ УЙНАЙДИ
Алишер Собиров
28/06/2021 20:28
ТУПАТУГРИ КУРУК ВАДАГА КИМ УЙНАЙДИ

Минбар

Барча блоглар