Виктор Жалилов:

“Навбаҳор” жамоасининг Наманганда Қирғизистонни “Алай” клубига қарши ўтказган халқаро ўртоқлик учрашувидан кейин мезбонлар устози Виктор Жалилов таассуротларини қуйидагича билдирди:

- Яхши, жанговар беллашув гувоҳига айландик. “Алай”нинг ўйини ҳам менга маъқул бўлди, футболчилари майдонда муносиб тўп тепишди. Уларга келгуси учрашувларда омад ёр бўлсин.

Жамоамизга келсак, сўнгги тўрт кун ичида катта юкламалар бергандик, шогирдларимнинг ҳаракатларида камчиликлар кузатилгани шу билан боғлиқдир, эҳтимол. Буларнинг барини тўғриласа бўлади, асосийси, футболчиларимизнинг юкламалардан кейин майдонда қандай ўйин кўрсатишларини аниқлаб олдик.

Умуман олганда эса бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўз навбатида, бир нечта қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Ўйинчиларнинг ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказдик, легионерлар ҳам, айни пайтда жамоа ихтиёрида бўлиб турган, бизга яхши таниш бошқа футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар