"Водий дербиси"да "Навбаҳор" ғалаба қозонди

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Турон" - "Навбаҳор" баҳси якунланди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган ўйинда "наманганликлар" 1-0 ҳисобида зафар қучди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Учрашув масаласини 37-дақиқада Низомиддин Зиёвутдиновнинг автоголи ҳал қилди. Шундан сўнг мезбонлар ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга интилди. Бироқ ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шу тариқа 3 очкони қўлга киритган "Навбаҳор" онлайн турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. "Турон" эса, сўнгги 14-ўрнини сақлаб қолди. 

  • Суперлига
  • 19-тур

Турон

0 : 1

20/09/2021 19:00

Навбаҳор

  • Низомиддин Зиёвуддинов 37' (автогол)

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Навбаҳор 3 очкога эга бўлди. Турон эса сўнгги ўрнида қолди.

  • 90+4'

    Мезбонлар сўнгги сонияларда ҳакамдан пеналти талаб қилишмоқда. Аммо ҳакам ҳеч қандай ноодатий қарор чиқармади.

  • 90+ '

    Турон тайм сўнггини ҳужумда ўтказмоқда бироқ бесамар. Навбаҳор анча совуққон ҳаракат қилмоқда.

  • 86 '

    Баҳс асабий руҳда давом этмоқда. Навбаҳор рақибни тўхтатиб қолиш учун кескин қўполликлар ишлатмоқда.

  • 83'

    Дониёр Исмоиловнинг жарима зарбаси блокдан қайтди.

  • 80'

    Фозил Мусаев огоҳлантирилди.

  • 76'

    Навбатдаги сариқ карточка. Бу сафар Бойан Цигер огоҳлантирилди.

  • 74'

    Навбаҳор анча асабий руҳда ўйинни давом эттирмоқда. Бу сафар Коста Гуттинер огоҳлантирилди.

  • 73 '

    Турон бурчакдан тўп тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 70'

    Навбаҳор энг яхши ҳимоя бу ҳужум қабилига амал қилган ҳолда ўз вақтини рақиб жарима майдони ичида ўтказмоқда.

  • 68'

    Уххх! Эҳсони Паншанбе ўзига яратиб берилган бирга бир имкониятни голга айлантира олмади.

  • 64'

    Эҳсони Паншанбе Абдурашидовга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

  • 62'

    Муртозоевга узатиб берилган тўп ўз манзилига етиб бормади.

  • 59'

    Хавфлиии! Ким Бо Йонг рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Бироқ ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилмади.

  • 56'

    Мезбонлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ ҳужум самарали якунланмади.

  • 54'

    Иккинчи бўлимда Турон устунликни ўз қўлига олган. Ҳужумлар ҳам тобора кескинлашиб бормоқда.

  • 50'

    Юсупов шерикларини қийин аҳволга солиб қўйди. У тўпни майдонга тепиб беришда хатога йўл қўйди.

  • 48'

    Иван Соловёв рақибларига нисбатан анча қўпол ўйнади.

  • 45'

    Бош ҳакам иккинчи бўлимга старт берди. Таймни меҳмонлар бошлаб берди. 

  • 45'

     

    Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида.

  • 45+1'

    Бош ҳакам таймни якунлади. Навбаҳор танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетди.

  • 45+1'

    Қўшиб берилган вақтни Турон ҳужумда ўтказди. Бироқ уринишлар имконсиз. 

  • 45'

    Биринчи бўлимга бир дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Туронда биринчи бўлим сўнггида стандарт вазият юзага келди. Бироқ узатилган тўп эгасига етиб бормади.

  • 42'

    Турон бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди

  • 40'

    Меҳмонларда голдан сўнг иштаҳа очилиб кетди. Кетма кет йўлланган зарбалар Зиёвутдиновни ваҳимага солмоқда.

  • 37'

    Гоооол! Низомиддин Зиёвуддинов меҳмонлар уюштирган ҳужумда йўлланган зарбани ўз дарвозасига киритиб юборди.

  • 34'

    Тошпўлатов рақибига нисбатан ҳужумда фол ишлатди, кичик тўқнашув юзага келди.

  • 30 '

    Ҳар жиҳатдан тенг ўйин бўлмоқда. Турон меҳмонларга нисбатан хавфли жавоблари билан мухлислар олқишига сабаб бўляпти.

  • 29'

    Мирзоҳид Ғофуровга нисбатан фол ишлатилди

  • 28'

    Азим Аҳмедовнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвозабонгача етиб бормади.

  • 26'

    Ҳумоюн Муртозоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячилар қўйган блокдан ўтмади.

  • 25'

    Ҳозирча ҳар иккала жамоа вакиллари ҳам алмашиниб ҳужумлар уюштирмоқда. Ўйин тепми юқори даражада.

  • 23'

    Ҳозирча трибунадан ҳар иккала жамоа мухлисларининг ҳам овози баланд эшитилмоқда. Футболчилар юқори иштиёқ билан ҳаракат қилишяпти

  • 20'

    Тошпўлатовга узатилган тўпни рақиблар бир амаллаб олиб қўйишди. Тўп аутга чиқиб кетди

  • 14'

    Тошпўлатов наманганликлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратмоқда

  • 8'

    Зарба! Соловёвнинг креатив зарбаси дарвозага аниқ бормади

  • 6'

    Турон майдон марказини етарлича назорат қилмоқда. Ҳозирча меҳмонлар ҳимояланишга урғу беришмоқда

  • 4'

    Хавфлиии! Қувондиқ Рўзиевнинг жарима майдони ичига уюштирган рейдини ҳимоячилар бир амаллаб тўхтатишди

  • 2'

    Абдулазизхон Абдурашидов рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди

  • 1'

    Қадрли футбол мухлислари, бош ҳакам ўйинга старт берди. Баҳс бошланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
20/09/2021 20:59
penalti bor edi lekin. sudiya qiyin qaror chiqarish chunki. kantak kurmadi. VAR bulsaydi quyardi lekin nima uchun yana VAR quyishmayapti. bulmasa kup uyin bulmadiki mamlakatimizga. uzi. 2 ta uyin buldiki. uzi keraksiz leganer olib kelib nav tegmaydigan uyinchilarni olganda kura poliya va stadiyonni uzini vediyo kamerasini olish kerak. kamiga. 16ta kamera quyish kerak. shunoqa faziyatka aniq ravon kursatadi. keyin uzi chetni uyinni jozibalik qilib kursatadigan bu uzi kameralarni yahshisi quyilgani evaziga shunoqa jozibalik qilib kursatadi.