WBО рейтинги янгиланди. Вакилимиз кучли 15 таликни тарк этди

  • 26 сентябрь, 2021, 13:15
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири бўлган Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) cентябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилинг. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам мазкур рейтинг кучли 15 талигидан жой олган.

Ярим ўрта вазнда (-66,8 кг) ўз фаолиятини олиб бораётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров бу йўналишда 9-поғонани эгаллаб турган бўлса, супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 10-ўринда қайд этилган.

Август ойи рейтингида 3-поғонада бўлган ўта енгил вазн тоифасида (-50,8 кг) WВО Oriental камари эгаси Олимжон Назаров бу ойда 15 таликка киритилмади. Назаров оҳирги жангини 2020 йил февраль ойида ўтказгани ва пандемия сабаб катта танаффус қилгани бунга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

image_2021-09-26_13-13-00

 

 

image_2021-09-26_13-12-37

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!