Хави "Барса"га кетиш учун шайх билан учрашди

  • 4 ноябрь, 2021, 19:58
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хави борасида "Барселона" ва "Ал-Садд" ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Tecno

Маълумотларга қараганда, испаниялик мутахассиснинг шахсан ўзи клуб хўжайини Муҳаммад бин Ҳамад Ал-Тани билан учрашган. Боиси, Ал-Танининг талабига қарамай, "Барса" президенти Жоан Лапорта музокарада бевосита иштирок этмаган.

Каталонияликлар афсонаси шайхга фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирмоқчи эканлигини айтган. Яқин соатларда якуний қарор эълон қилинади.

Маълумот учун, Хави 1998-2015 йиллар оралиғида "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг "Ал-Садд"да 4 йил футболчи сифатида ҳаракат қилган ярим ҳимоячи ҳозирда жамоа бош мураббий ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!