Хави

"Барселона" бош мураббийи бўлиши кутилаётган Хави клуб олдига бир қатор шартларни қўйди. Бу ҳақда "Diario Sport" нашри хабар бермоқда. 

Аввало, мутахассис "кўк-анорранглилар" тиббиёт штабини бошидан қурмоқчи. У "Барса"да 25 йил фаолият кўрсатиб, 2020 йилда истеъфога чиққан Рикард Прунани яна ортга қайтариш ниятида. 

Иккинчидан, Хави "Ал-Садд"даги еттита ёрдамчисининг барчасини янги иш жойида кўришни хоҳлайди. Шунингдек, у раҳбариятга соф вингер билан шартнома имзолаш кераклигини айтди. "Манчестер Сити" аъзоси Стерлинг - яхши вариант, аммо бошқа номзодлар ҳам кўриб чиқилмоқда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар