Хави:

Ҳозирда Қатарнинг "Ас-Садд" клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган "Барселона" афсонаси Хави Эрнандес эркин агентга айланган аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бироз кутиш керак. Томонлар музокаралар олиб бораётганига ишонаман. Месси “Барса”да қолишини истардим.

Умид қиламанки, клуб яқин орада янги шартнома ҳақида эълон қилади. "Барcелона"га Лионель керак, Лионелга "Барcелона" керак”, - деди Хави.

34 ёшли Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етди. У ҳозир эркин агент ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар