Хави Клоппга қиммат футболчи бериб, арзонини олмоқчи

Transfermarketweb сайти маълумотига кўра, “Барселона” таркибини кучайтириш мақсадида “Ливерпуль” билан футболчи алмаштиришни режалаштирган.

Хави ўз жамоасида ливерпулликлар шарафини ҳимоя қилаётган Тьяго Алькантарани кўрмоқчи. Бу ўйинчини олиш учун каталонияликлар Юрген Клопп ихтиёрига 24 ёшли Френки де Йонгни жўнатишга тайёр.

Қизиғи шундаки, 30 ёшли Алькантаранинг трансфер суммаси 25 миллион еврони ташкил қилади. Нидерландиялик футболчи 90 миллион еврога баҳоланган.

Юрген Клопп “Барселона” ўйинчисига қизиқмоқда. Германиялик мутахассис Френкининг янги қирраларини оча олишига ишоняпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×