Хави: Мана шу иккиси менга керак эмас!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес  янги йилдан ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ва ҳужумчи Люка де Йонгга ишонч билдирмаслигини маълум қилди.

Ҳар икки ўйинчи январь ойида жамоани тарк этиши керак бўлади. Люка де Йонг “Севилья”дан ижарага олингани учун ундан қутилиши қийин бўлмайди. Бироқ бразилиялик плеймейкерга янги жамоа топиш осон эмас. Бунга унинг катта маоши сабаб.

Коутиньо 2018 йили “Ливерпуль”дан 135 миллион еврога трансфер қилинган эди. Шундан бери у асосий таркибга кира олгани йўқ. Яқинда у “Ньюкасл”дан бўлган таклифни қабул қилмади. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган.

2021 йилнинг августида “Севилья”дан ижарага олинган 31 ёшли де Йонг ўзини кўрсата олгани йўқ. У шу пайтгача 13 та учрашувда фақат бир марта гол урди. Аслида уни жамоага Рональд Куман олиб келганди. Хави эса нидерландиялик мутахассис чақирган ўйинчилардан қутилишга ҳаракат қиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×