Хавига Холандни олиб беришмоқчи

“Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд ёзда энг бозори чаққон футболчига айланади. Норвегиялик ҳужумчига кўз тиккан жамоалар сони ортиб бормоқда.

“Барселона” ҳам мухлислар ишончини оқлаш учун юлдуз даражасидаги ўйинчиларни олишга мажбур бўлмоқда. Клуб молиявий имкониятидан келиб чиқиб, асосан эркин агентга айланган ўйинчиларни олишга қаратилган трансфер сиёсати ўзини оқламади.

Шу боис, каталонияликлар Холандни трансфер қилиш масаласини яна кун тартибига қайтарди.

“Барселона” президенти Жоан Лапортанинг маслаҳатчиси Энрик Масип клуб молиявий ҳолатини яхшилаши билан Эрлинг Холанд трансфери бўйича музокара бошлашини таъкидлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
savdo do'kon
21/11/2021 09:20
Holand qiz edimi Xaviga olib berasizlar hurmatli sport.uz mamuryati

Минбар

Барча блоглар