Холанд учун курашга яна бир клуб қўшилди

"Ливерпуль" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансфери учун курашаётган клублар қаторида, дея хабар берди "Sky Deutschland" нашри. 

Мерсисайд клуби молиявий томондан "Реал" ва ПСЖ билан рақобатлаша олмаслигига қарамай, 21 ёшли голеадорни сотиб олишга уриниб кўради. 

Маълум бўлишича, "қизиллар" соф марказий ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Шунингдек, Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтириш масаласи мавҳумлигича қолаётгани ҳам "қизиллар"ни мазкур трансферга ундаши мумкин. 

Маълумот ўрнида, норвегиялик футболчи бу мавсум 16 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!