Ёш боксчиларимиз Краснодардаги мусобақада иккита медални қўлга киритди

  • 19 сентябрь, 2021, 11:11
  • 0
  • Бокс

Россия Федерациясининг Краснодар шаҳрида бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган XII халқаро турнир якунига етди.

17-18 ёшли чарм қўлқоп усталари ўртасида ташкил этиладиган мазкур турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва иккита медаль қўлга киртишди.

Терма жамоамиз таркибида Асилбек Жалилов (-48 кг) ва Ғофуржон Тоҳиров (-64 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!