Ёш юлдузга маслаҳат

“Челси”нинг чобиқ футболчиси Глен Жонсон “Боруссия”да порлаётган 18 ёшли ярим ҳимоячи Жуд Беллингем ўйин услуби жиҳатидан “аристократларга тўғри келмаслигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, англиялик футболчи кўпроқ “Ливерпуль”га мос ўйин намойиш қиляпти.

Шунга қарамай, “Челси” Бундеслигада ўз салоҳиятини намойиш қилиш орқали Англия терма жамоасига жалб қилинаётган футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Дортмундликлар сафида еттита учрашувда биттадан гол ва ассист муаллифи бўлган Беллингемга Глен Жонсон “Ливерпуль”га ўтишни маслаҳат беряпти. Унинг айтишича, Беллингем Лондонда жуда катта босим остида қолади ва ўз ўйинини йўқотиб қўйиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар