Ёзнинг энг "қайноқ" трансферлари (Топ-10)

SPORTS.uz ортда қолган ёзги трансфер ойнасидаги энг катта воқеаларни ёдга олади.

Жэк Грилиш, 117 миллион евро эвазига "Aстон Вилла"дан "Манчестер Сити"га. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 27 ўйин, 7 гол, 12 ассист;

l43k5l3k453

Жорий мавсумда амалга оширилган энг қиммат трансфер билан танишинг! 5 август санасида "шаҳарликлар" уни расман таништирди. 10-рақамни олган плеймейкер жамоа билан 6 йиллик шартнома имзолади ва аллақачон гол ва ассист қайд этишга улгурди. Унинг сўзларига қараганда, у дунёнинг энг кучли мураббийи билан ишлаётганидан бахтли.

Ромелу Лукаку, 115 миллион евро эвазига "Интер"дан "Челси"га. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 44 ўйин, 30 гол, 10 ассист;

45mhkl4m5h45h

"Интер" мухлислари қанчалар истамасин, бу трансфер амалга ошди. "Челси" собиқ футболчиси учун 115 миллион сарфлаб юборди. Бельгиялик форвард клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади. Қаҳрамонимиз ўзининг илк учрашувидаёқ "Aрсенал" дарвозасини ишғол қилиб бежизга ортга қайтмаганини кўрсатиб қўйди.

Жэйдон Санчо, 85 миллион евро эвазига "Боруссия Дортмунд"дан "Манчестер Юнайтед"га. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 38 ўйин, 16 гол, 20 ассист;

f3443g34g34g

21 ёшли вингер сўнгги икки йилни Дортмунд шаҳрида юқори темпда ўтказди. Эътиборлиси шундаки, Жейдон "Сити" академияси тарбияланувчиси саналади. Шунга қарамай, "Юнайтед"дан келиб тушган таклифни қабул қилди ва мухлислар норозилигига учради. Дастлабки бир неча турда майдонга тушганига қарамай, Санчо ҳали фойдали ишни амалга оширишга улгурмади. У спорт формасини тўлиқ тиклаб олса, натижа ўзини куттирмаслиги аниқ.

Лионель Месси, эркин агент сифатида "Барселона"дан ПСЖга. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 47 ўйин, 38 гол, 14 ассист;

ok43ofk3o4k3

Молиявий муаммолар сабабли Каталония клуби Леога янги шартнома тақдим этишни уддалай олмади. Уни ушлаб қолиш учун қилинган ҳаракатлар бесамар кетгач, жамоа уни тинчгина Парижга қўйиб юборишига тўғри келди. 29 август санасида Лео ПСЖ учун илк ўйинини ўтказди. Почеттино Месси ФИФА кунлари якунлангач, Месси яна ўз формасини тиклаб олишидан умидвор.

Рафаэль Варан, 40 миллион евро эвазига "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 41 ўйин, 2 гол, 4 сариқ карточка.

o34kto34ktok34t34t

Ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр билан тандемда ҳаракат қилишга қодир ижрочи йўқлиги боис кўплаб очколарни бой берди. Натижада, жамоа "Реал"дан совуб кетган Варан билан музокаралар ўтказишни бошлади.

Франциялик ҳимоячи ўзининг дебют учрашувидаёқ Гринвудга тўпни аниқ етказиб берганча, илк ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Сульшер ҳам янги шогирдидан мамнун. Эндиликда Рафа собиқ жамоадоши Криштиану Роналду билан яна бирга тўп суради.

Жанлуижи Доннарумма, эркин агени сифатида "Милан"дан ПСЖга. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 48 ўйин, 15 қуруқ ўйин, 54 ўтказиб юборилган гол.

3o4ko34kt3t4

22 ёшли дарвозабон 6 йил давомида "Милан" дарвозасини муносиб қўриқлади. 251 ўйинда 88 қуруқ серия ўтказган кипер ёзда Италия билан Европа чемпионлигини қўлга киритди. Дарвозабон олдига улкан мақсадлар қўйгани боис, "Милан"да узоқ қолишни истамади.

Дарвозабон Париж клуби 5 йиллик шартнома имзолади. Ҳозирча, у иккинчи дарвозабон сифатида 3 ўйинни майдон ташқарисида кузатди. Кейлор Навас қай даражада кучли бўлмасин, ўзидан ёш ва машҳурроқ посбонга ўз ўрнини бўшатиб бериши аниқ. "Реал"да ҳам Тибо Куртуа шу йўсинда уни асосий таркибдан сиқиб чиқарган эди.

Aшраф Ҳакими, 60 миллион евро эвазига "Интер"дан ПСЖга. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 45 ўйин, 7 гол, 11 ассист.

go34kgo34kg

Марокашлик ҳимоячи тезда Париж клубига мослашиб кетди. Янги жамаоси билан 5 йиллик битимга имзо чеккан Ҳакими аллақачон 5 ўйинда иштирок этишга улгурди. Унинг ҳисобида 1 гол ва 1 ассист мавжуд. Ёмон старт эмас, назаримизда.

Серҳио Рамос, эркин агент сифатида "Реал"дан ПСЖга. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 21 ўйин, 4 гол, 2 ассист.

f43jfi3j4f34f

Рамос Месси сингари клуби билан узоқ муддат музокаралар олиб борди. "Перес бобо" унга 2 йиллик шартнома таклиф этмагач, Серҳио юкларини йиғиб Парижга йўл олди. Носир Aл-Ҳелайфи унга ўзи истаганидек 2 йиллик битимга имзо чекиш имкониятини яратди. Турли нашрлар берган хабарларга қараганда, Рамос аллақачон клуб футболчилари ва персоналининг жиғига тегишни бошлаган. Бундан чиқди, у ҳали сафдан чиққани йўқ. "Элкапитано" майдон ташқарисида жамоадошларини қанча асабига тегса, ичкарида уларни бундан ортиқ ҳимоя қилишга ўрганган. Aйнан шундай "жангчи"нинг йўқлиги боис, Париж клуби икки мавсумдан бери ЕЧЛнинг энг муҳим баҳсларида мағлуб бўлаётгандир?!

Мемфис Депай, эркин агент сифатида "Лион"дан "Барселона"га. 2020/21 йилги мавсумдаги статистикаси: 40 ўйин, 22 гол, 12 ассист.

23ie923iei23e

Каталония клуби билан икки йиллик шартномага қўл қўйган Мемфисга бу карьерасини қутқариб қолиш учун сўнгги имконият. Стартдаги 3 ўйинда Депай 2 гол ва 1 ассистни амалга ошириб янги етакчи бўлишга тайёр эканлигини кўрсатди. Қаҳрамонимиз Рональд Куман қўл остида тўп суриш учун ўз маошини 30 фоизидан кечишга ҳам рози бўлди. Нидерландиялик ҳужумчи фаолиятидаги энг улкан клубнинг янги етакчиси бўлиш учун ҳамма нарсага тайёр эканлиги шундоқ кўриниб турибди.

10 - трансфер учун жойни ташлаб кетдим. Сизнингча бу рўйхатда яна кимнинг исми бўлиши керак? Жавобингизни изоҳларда қолдиринг!

Я . У

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!