“Юнайтед” сабри тугаган дарвозабонни қўйиб юбормайди

“Манчестер Юнайтед” асосий таркибига кира олмаётган Дин Хендерсон мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун клубни тарк этишга қарор қилди.

Аслида аввалги мураббий Уле-Гуннар Сульшер испаниялик дарвозабон Давид де Хеани ёзда сотиб юбориб, Дин Хендерсонга биринчи рақамни бермоқчилигини таъкидлаганидан кейин англиялик посбон манчестерликлар билан янги  битим тузганди.

Амалда ундай бўлмади. Жамоани янги қабул қилиб олган Ральф Рангник ҳам асосий дарвозабон ролини Давид де Хеага топширишини айтганидан кейин Хендерсон кетишни маъқул кўрди.

Бироқ, Ральф Рангник январь ойида ўзига янги жамоа топишга ҳаракат қилаётган 24 ёшли дарвозабоннинг клубдан кетишига рухсат бермади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!