“Ювентус” “Барса” юлдузини ўзига оғдириб олмоқчи

“Ювентус” раҳбарияти “Барселона” билан шартномаси охирлаб бораётган Усмон Дембеле атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Каталонияликлар анчадан бери франциялик ҳужумкор футболчини янги битимга кўндира олмаяпти. Туринликлар бу вазиятдан унумли фойдаланиб, Дембелени ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Ювентус” мутасаддилари айни пайтда “Барселона” январга қадар футболчини янги шартномага кўндира олмаслигига умид қиляпти. Шундан сўнг улар, Усмонга “Барселона”никидан яхшироқ шартнома беришни режалаштиряпти.

Шунга қарамай, “Ювентус” амалдаги қоидаларни бузмаслик учун музокараларни январгача кутади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар