Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри “Кальяри”га қарши ўйиндан олдин Италия А Сериядаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.

"Эртага ғалаба қозонишимиз керак, кейин нима бўлишини кўрамиз. 28 февраль куни биз кучли тўртликка кириш ёки кира олмаслигимизни билиб оламиз. Келгуси икки ойда қилинадиган ишлар кўп, аммо мавсумнинг қолган қисми эртанги ўйинга боғлиқ. Агар эртага ғалаба қозона олмасак, "Болонья" устидан қозонилган бефойда бўлади", - деди италиялик мутахассис.

Айни дамда “Ювентус” 17 учрашувда 31 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×