“Ювентус” футболчиси “Феррари”да иккинчи марта аварияга учради

“Ювентус”нинг бразилиялик легионери Артур Мело Турин шаҳри кўчаларидан бирида аварияга учради.

25 ёшли футболчи айни пайтда операция қилинган жароҳатидан тикланишга ҳаракат қилмоқда. У қўшимча тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохонага кетаётган бўлди. Маълумотларга қараганда, аварияда Артурнинг айби бўлмаган.

У бошқарган “Феррари”нинг олд қисмига зарар етган. Бахтли тасодиф туфайли бу ҳодисада ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.

Таъкидлаш лозимки, бу ўтган йили ёзда  “Барселона”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган футболчининг янги манзилидаги иккинчи авариясидир. Ўтган йили ёзда Артур худди шу “Феррари”сида йўлдан чиқиб кетиб, устунга урилган эди. Ўшанда футболчи алкоголь ичимлик таъсирида бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)