Sport Mediaset нашри тарқатган хабарга қараганда, Босния ва Герцеговина ҳужумчиси Эдин Жеко жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли футболчи учун "Ювентус", "Интер" ва "Бешиктош" клублари жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Римликлар агар молиявий тарафдан яхши таклиф келиб тушса, Жекони сотишга тайёр. Аммо "Ювентус" ва "Интер" молиявий қийинчиликлар сабаб ушбу трансфер эвазига “Рома”га ўз футболчиларидан бирини бериши мумкин.

Нима бўлганда ҳам, Жеконинг “Рома”даги тақдирини бош мураббийи Жозе Моуриньонинг якуний хулосаси ҳал қилади.

Эдин Жеко  ўтган мавсум А Серияда жами 27 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда рақиб дарвозасига 7 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар