Россия премьер-лигасининг 12-турида “Зенит” ўз майдонида “Спартак”ни қабул қилди.

“Газпром Арена”да кечган ўйин 7:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди. “Зенит” сафида голларни Сардор Азмун 19', 36', Клаудиньо 28', Андрей Мостовой 45', 56', Артём Дзюба 80' ва Александр Ерохин 89' киритди. “Спартак”нинг ягона жавоб голига эса Куинси Промес 53' муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар