ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

Бугун биз сизларни “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар билан таништирамиз.

>>“Лестер” ва ЕЧЛдаги дебют мавсумида чорак финалга чиққан 5 жамоа

>>ЕЧЛ. Тажриба устунми ёки ёшлик шижоати

>>Яна 5 та гол… Ёхуд “Наполи” тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

1. Ҳар иккала жамоа ҳам анчадан буён чорак финалда иштирок этишмаган. Дортмундликлар сўнгги бор 2013/14 йилги мавсумда ЕЧЛ чорак финалида ўйнаган. “Монако” эса 2014/15 йилги мавсумда чорак финалда ўйнаган;

2. “Боруссия” сўнгги 4 сафардан буён чорак финалда уйда ўтган ўйинларни ўз фойдасига хал этиб келмоқда;

3. Дортмундликлар сўнгги 5 йил ичида тўртинчи бор еврокубоклар чорак финалида тўп сурмоқда;

4. “Боруссия”нинг плей-офф босқичида француз жамоалари билан ўзаро ўйиндаги статистикаси 3 ғалаба ва 1 дуранг;

>>Моуриньонинг талабига жавоб бермаган “10 юлдуз”

5. Дортмунд клубининг ўз майдонида французларга қарши ўйинлари статистикаси эса қуйидагича: 3 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият;

6. “Монако” сўнгги 3 йил ичида иккинчи бор ЕЧЛ чорак финалига чиқмоқда;

7. “Монако”га қадар ҳеч бир жамоа плей-оффда 6 та гол ўтказиб ҳам кейинги босқичга чиққан эмас;

8. Ўз навбатида “Манчестер Сити”га қадар ҳеч бир жамоа плей-оффда 6 та гол уриб ҳам турнирдаги юришини якунлаган эмас;

>>АПЛ ҳужумчилари битта голни неча дақиқада киритишади?

9. “Монако” бу мавсум Германияда “Баqер” меҳмони бўлишга улгурди ва сафардан 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан ортга қайтишга мажбур бўлди;

10. Монегаскликларнинг Германиядаги ўйинлардаги статистикалари қуйидагича: 3 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият.

Тавсия этамиз: 

Шахзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!