Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Сельта” – “Генк” ўйинига оид фактлар

Изоҳлар: 0

Бир неча соатлардан сўнг Европа лигаси чорак финали доирасидаги “Сельта” ва “Генк” жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади. Биз эса бўлажак учрашув олдидан мазкур баҳсга оид энг сара фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

>>“Андерлехт” – “Манчестер Юнайтед” ўйинига оид фактлар

>> “Бавария” – “Реал” учрашувига оид фактлар

>>“Ювентус” – “Барселона” учрашувига оид фактлар

  1. “Сельта” фақатгина 2003/04 йилги мавсумда Белгия жамоасига рўбаро келган;
  2. Ўшанда “Сельта” клуби “Брюгге” билан ЕЧЛ доирасида тўқнаш келади. Қизиғи ҳар иккала ўйинда ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилган эди.
  3. “Генк” испан жамоалари билан 8 бор рўбаро келган. Натижалар қуйидагича: 1 ғалаба, 4 дуранг, 3 мағлубият;

>>ЕЧЛ. Ҳар бир босқичдаги энг йирик ҳисоблар

4. “Генк” бу мавсум Испанияга ташриф буюришга улгурди. “Атлетик” билан баҳсда белгияликлар 3 бор тўп киритган бўлсаларда, якунда мағлубиятга учрашган – 3:5;

  1. “Сельта” сўнгги бор еврокубоклар чорак финалида 2000/01 йилги мавсумда ўйнаган. Ўшанда виголиклар УEФА кубоги турнири доирасида “Барселона”га икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлган;
  2. “Генк” эса илк бор еврокубоклар чорак финалида ўйнамоқда(2004 йил Интертото кубоги ярим финалга чиққанини инобатга олмаса);

>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

  1. “Сельта” ҳужумчиси Йон Гвидетти Швецияда ўтадиган финалда иштирок этиши мумкин бўлган 3 шведдан биридир. Қолган икки швецияликлар Златан Ибрагимович(“МЮ”) ва Исаак Кизе-Телин(“Андерлехт”)лардир;
  2. Бу мавсум мазкур турнирда “Сельта” ярим ҳимоячиси Пабло Эрнандесга нисбатан жуда ҳам кўп қоида бузилмоқда. 732 дақиқа ўйнаган Паблога нисбатан ўртача ҳар 28 дақиқада фол ишлатилган;

  1. Бельгия клуби бу мавсум халқаро майдонда сафарда умуман ғалаба қозона билмаган – 1 дуранг ва 3 мағлубият;
  2. “Генк” “Сельта” ҳақида Хосе Наранходан яхшигина ма`лумотларни олган бўлса керак. Боиси, бельгияликлар сафига февралда келиб қўшилган 22 ёшли футболчи бу мавсум “Сельта” сафида ўйнаган.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ