“Бавария” – “Реал” учрашувига оид фактлар

12 апрель, 23:02 622

“Бавария” – “Реал” учрашувига оид фактлар

ЕЧЛ чорак финалида “Бавария” хамда “Реал” жамоаларари ўзаро тўқнаш  келадиган бўлишди. Биз эса бўлажак ўйин олдидан ушбу баҳсга алоқадор бўлган айрим қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

>>“Ювентус” – “Барселона” учрашувига оид фактлар

>>ЕЧЛ. Ҳар бир босқичдаги энг йирик ҳисоблар

>>“Бунёдкор” Эронда қандай ўйнаган?

1. “Реал” хамда “Бавария” ЕЧЛнинг плей-офф босқичида 11 бор тўқнаш келмоқда;

2. Мюнхендаги тўқнашув ўзаро ўйинлардаги 23 си бўлади;

3. 1/8 финалда “Бавария” Англиянинг “Арсенал” жамоасига “сабоқ”(икки ўйин натижасига кўра 10:2) бериб қўйган бўлса, “Реал” “Наполига” ҳар иккала ўйинда ҳам 3 тадан гол урди;

4. Ўзаро ўйинларда “Бавария”да 11 та ғалаба мавжуд, “Реал” эса мюнхенликлар устидан 9 марта ғалаба қозонган. Қолган икки ўйин эса дуранг билан билан ниҳоясига етган. Тўплар нисбати 33-31 немислар фойдасига;

>>Легионерларимиз ҳафта давомида. 1 қисм

5. Яхши биласиз ЕЧЛга 1992 йилда асос солинган. Ана шундан буён “Бавария” 16 марта чорак финалга чиққан. “Барселона” хамда “Реал” ҳисобида эса 15 та чорак финал мавжуд;

6. “Бавария” бу босқичда сўнгги бор 2009 йилда мағлуб бўлган. Ўшанда “Барселона” мюнхенликларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган(икки ўйин натижасига кўра 5-1);

>>Мадрид дербиси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

7. Плей-оффларда икки ўйин натижасига кўра энг йирик ҳисоб “Бавария”га тегишлидир 12-1(2009 йил “Спортинг” билан). “Арсенал” билан ўйин(10-2) эса бу борада иккинчи бўлди;

8. “Бавария” плей-оффларда испан жамоалари билан 18 бор тўқнаш келган. Натижалар қуйидагича: 9 ғалаба ва 9 мағлубият;

>>Бу мавсум авотогол муаллифи бўлган 10 нафар юлдуз футболчи

9. “Бавария” испан клублари билан ўз майдонида 25 марта ўйнаган – 18 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият;

>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

10. “Реал” ЕЧЛ(ЕЧК) чорак финалида 34 бор иштирок этмоқда. Фақатгина 6 бор эса жамоа турнирдаги юришини шу босқичда якунлаган. Сўнгги бор бундай ходиса 2004 йилда рўй берган(“Монако” билан);

11. “Реал” Германияда 30 марта ўйнаган. Натижалар эса қуйидагичадир: 4 ғалаба, 7 дуранг ва 19 мағлубият;

12. “Реал”нинг немис жамоалари билан плей-оффдаги статистикаси – 13 ғалаба ва 8 мағлубият.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади