Футболчилар фаолиятини тугатганидан сўнг нима билан шуғулланишади?

30 март,2017, 10:12 835

Футболчилар фаолиятини тугатганидан сўнг нима билан шуғулланишади?

Кўпчилик футболчилар ўзларининг профессионал футболчилик фаолиятини якунлашганларидан сўнг футбол оламида қолишади. Кимдир мураббийлик билан шуғулланса, яна кимдир клуб бошқарувида қолади. Дэвид Бекхэм эса кино саноатида ўз осадинин синаб кўришга ахд қилди ва Гай Ричи томонидан суратга олиган фильмда эпизодларда иштирок этди. Шу муносабат билан эса биз ҳикоя этадиган собиқ футболчилар худди Бекхем сингари бошқа соҳада ўз омадларини синаб кўрганлар.

>>Буюк дарвозабонлар ва уларнинг ажойиб-у ғаройиб рекордлари

>>Жиру ҳам курашга қўшилди ёхуд Франция термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

>>Ван Гаалнинг “МЮ”да амалга оширган энг яхши ва энг ёмон трансферлари

Винни Жонс, Эрик Кантона, Жон Карью, Дэвид Бекхэм – актёрлар

Бу инсонларни футболдан бошқа соҳа, киноиндустрияси ҳам боғлаб туради. Улар орасида Винни Жонс ажралиб туради. Уэльслик собиқ футболчи 20 дан ортиқ кино ва сериалларда рол ўйнаш баробарида киноматография оламида ҳам катта ютуқларга эриша олади. Эрик Кантона ҳамда Жон Карьюлар ҳам ўз актёрлик маҳоратларини кино саноатида намойиш этишга бел боғлаганлардандир. Бекхем тўғрисида юқорида айтиб ўтдик.

>>“Реал”нинг 7-рақам эгалари

Фабьен Бартез – пойгачи

Бутун фаолияти давомида дарвозадан ўрин эгаллаган Бартез моҳир пойгачи эканлигини ҳам намойиш этмоқда. Илк бор 2008 йил Франция кубоги бахсларидаги пойгада иштирок этган собиқ посбон, 2013-йил GT3 бўйича Франция чемпионлигини қўлга киритгани тахсинга сазовор.

Арьян Де Зеэув – полициячи, детектив

Футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Англия клубларида ўтказган голландиялик собиқ футболчи полициячилик гувоҳномасига эга чиқди. Эндиликда у оддий полициячи эмас, детективдир.

>>Европа термаларида энг кўп гол киритган 10 футболчи

Константин Генич, Гари Линекер, Гари Невилл – футбол журналистикаси

Бу рўйҳатни узоқ давом эттириш мумкин. Бироқ, улардан энг машхурларини келтириб ўтдик ҳолос. Кўпчилик юртдошларимизга таниш бўлган “Матч ТВ” шархловчиси Константин Генич даставвал профессионал футболчи бўлганлигини ҳамма ҳам билмаса керак. Гари Линекер эса сўнгги вақтларда жуда машхур бўлиб кетди. Гари Невилл ҳақида тўҳталадиган бўлсак, журналистикада энг яхши экспертлардан бирига айланган “МЮ”нинг собиқ футболчиси мураббийликда ҳеч омади келмади.

>>Роналду номидаги аэропорт, Марадона черкови ва бошқалар

Леон МакКензи – боксчи

“Кристал Пелас”, “Норвич” жамоаларининг собиқ футболчиси ёшликдаги орзусини амалга ошириб бокс спорт тури билан шуғуллана бошлади. Рингдаги онлари футболчиликдан кўра зафарлироқ ўтаётганини таъкидлаш жоиз. Ноябрь ойида эса ўрта оғир вазн тоифасида у Англия чемпионлиги учун бахсда Жамейл Смайлга қарши рингга чиққан Леон боксдаги фаолиятида илк бор мағлубиятга учради.

>>“Мхитарянга етадигани йўқ-ми?” ёхуд Арманистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Каха Каладзе, Жорж Веа, Хоқон Шукур, Ромарио, Бебето – сиёсат

“Милан” клуби собиқ ҳимоячиси Каха Каладзе энергетика вазири саналаса, бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётган Хоқон Шукурни давлат тўнтаришига алоқдорликда айблашмоқда. Ромарио, Бебето ҳамда Веалар эса ўзларининг спорт оламидаги машхурлигидан фойдаланган ҳолда Ватандошларининг турмуш шароитини яхшилаш истагида сиёсат оламига кириб келишган. Лекин улар ҳозирча катта мувоффақиятга эришди деб айтиш қийин.

>>Қатар терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

Харальд Браттбакк – учувчи

Норвегия терма жамоасининг собиқ форварди ўзининг болаликдаги орзусини рўёбга чиқариб, учувчи бўлди. Бугунги кунда “Росенборг” клуби собиқ футболчиси давлатга қарашли авиалинияда фаолият юритиб келмоқда.

Кевин Кемпбелл – қўриқлаш агенти

“Арсенал” ҳамда “Эвертон” жамоаларида ўзини кўрсатган Кемпелл 37 ёшида бутсаларини михга илгач, ўз қўриқлаш агентлигига асос солди.

Ли Крукс – десантчи

“Манчестерв Сити” муҳлисларига таниш бўлган бу собиқ футболчи фаолиятини тугатгач, Британия десантчилари сафидан жой олди. Крукс бугунга қадар сайёрамизнинг бир қатор “қайноқ” нуқтакарида хизмат қилишга ҳам улгурди.

Гаиска Мендьета - диджей

“Лацио” ҳамда “Барселона” жамоалари экс-футболчиси пенальти тепиш бўйича устаси фаранглардан эди. Кейинчалик бутсаларини михга илгач, мусиқа билан ошно тутунди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, у клубларда диджейлик қилиш билан шуғулланади. Ана шунақа…

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади