Ишсиз юрган топ мураббийлар

Мураббийлик – жуда ҳам машаққатли касбдир. Бу касб эгалари қай йўналишда бўлмасин, ўз шогирд ва ўқувчиларини комиллик сингари етаклаши зарурдир. Айниқса, футбол мураббийлиги бугунги кунда жуда мураккаблашиб бораётир. Буни ҳар ҳафта қайсидир таниқли жамоа ўзига монанд мураббийни вазифасидан озод этгани тўғрисидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушиши ҳам тасдиқлайди. Биз ҳикоя этмоқчи бўлган мураббийлар эса айни пайтда жамоасиз юришибди. Келинг, яхшиси улар билан таништирганим маъқул.

Терма жамоада соврин юта олмаган 10 юлдуз

“Реал” академиясидан ҳам кучли футболчилар чиқади

“Тиллари бийрон” Пикедан ўзига хос иқтибослар

Роберто Манчини

Манчинининг “Интер”га иккинчи бор келиши омадли чиққани йўқ. Клуб раҳбрияти Робертонинг ишини қониқарсиз деб топди ва унга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди. Манчининг омадли дамлари бу “нерадзурррилар”га илк бор келган йиллари ва “Сити”даги ишларидир. Бироқ кўпчилик бу муваффақиятларни А Серияда ўша вақтда рақобоатчи бжамоа йўқлиги билан изоҳласа, қолганлари “Сити”нинг Европа майдонларидаги юришидаги муваффақиятсизликни италиялик мураббийга ағдаришади.

>>Жанубий Корея клубларида тўп сурган ўзбек футболчилари

Марселино Гарсия Торал

“Вильяреал”ни Сегундадан Европа лигаси финалигача олиб чиққан мураббий “сариқ субмарина”нинг раҳбарлари билан ўзаро келиша олмаганлиги туфайли жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Марселино ҳимояни “жойига қўядиган” мураббийлардан саналади. Ушбу мутахассис ўртамиёна жамоаларни юқорига олиб чиқишга уста эканлигини қайд этиш жоиз.

>>Футболдаги абадий дўстлар

Луи ван Гал

Ўтган мавсум “МЮ”нинг зерикарли ва нурсиз ўйинлари туфайли “қизил иблислар” раҳбарл;ари голланбдиялик мутахассисга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйишди. Бироқ ван Гал жаниблари ёшларга имкон бериши билан ном қозонганлигини айтиш жоиз. Буни у ишлаган ҳар бир жамоада кўришимиз мумкин. Замонамизнинг энг совриндор мураббийларидан бири бўлган ван Галнинг ишсиз юриши узоққа чўзилмаса керак.

>>Аҳмедов Ирисметовни қувиб ўтди ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

Марсело Бьелса

Мана 5 йилдирки аргентиналик мутахассис Европада фаолият юритмоиқда. “Атлетик”ни Европа лигаси финалига қадар олиб броган Марсело кейинчалик “Марсель”га мураббий этиб тайинланди. Ёзда эса “Лацио” мураббийи сифатида оммага таништилган Бьелса вазифасига киришмасиданоқ шартномани бекор қилди. Бунга сабаб сифатида клуб президенти ваъда қилган нарсаларини бажармаганлигини айтган мураббий ҳозиргача ишсиз юрибди.

>>Баҳодир Пардаевнинг янги жамоаси ҳақида нималарни биласиз?

Гус Хиддинк

Яна бир голландиялик ажойиб мураббий. Хиддинк жаноблари дунёнинг қай бурчагидаги жамоани бошқармасин муваффақиятга эришиб келган. Ўтган мавсумни “Челси”да якунлаган муарббийга Роман Абрамович шартнома таклиф этмади. Бундан бир неча куни 70 ёшини қарши олган мутахассис ҳозирча ишсизлар қаторидадир.

>>Бу ўйинни албатта томоша қилинг, сабаби…

Рой Хожсон

Барчамиз Англия терма жамосининг Евро-2016 даги омадсиз иштирокини кузатдик. Англия футбол ассоцияцияси бу омадсизликнинг бош айбдори сифатида Хожсонни кўрди ва уни ўз вазифасидан озод этди. Хожсон ҳали сўнгги сўзини айтганича йўқ. Шу сабабли ҳам унга тез орада янги иш топилиб қолса, ажаб эмас.

Лоран Блан

“Бордо” ҳамда “ПСЖ” жамоаларида маҳаллий совринларнинг барчасини қўлга киритди. ЖЧ-2010 омадсизлигидан кейин Франция термасини қабул қилиб олган Бланнинг сўнгги иш жойи “Пари Сен-Жермен” бўлди. Ички мусобақаларда рекордларни бирин-кетин янгилаган мураббий евроареналардаги муваффақиятсизликлар туфайли жамоадан кетишга мажбур бўлди.

Томас Шааф

Аксарият немис клублари мураббийликка маҳаллий мутахассисларни жалб этади. Шааф эса 14 йил “Вердер”ни бошқарди. Албатта бунча йил битта жамоани бошқариш ҳамма мураббийларга ҳам насиб этавермайди. Қаҳрамонимиз эса “мусиқачилар” билан маҳаллий ареналарда ютиш имкони мавжуд бўлган барча совринларга эга чиқди. Кейинчалик “Айнтрахт”да бир йил, “Ганновер”да 4 ой ишлаган Томас бир йилдан буён ишсиз юрибди.

Фабио Капелло

Дон Фабионинг меҳнат дафтарчасига фақат гранд клубларнинг номи битилгандир. “Рома” , “Милан” , “Ювентус”, “Реал” ва ҳоказо. Сўнгги йилларда Англия ҳамда Россия термаларини бошқарган италиялик мутахассис юқоридаги икки жамоада қониқарли натижаларга эришди дейиш қийин. Ва айни шу сабабдирким, у ҳозирда ишсиз.

Зденек Земан

Земан юқорида биз санаб ўтган ҳамкасбларидан фарқли равишда кўп кубок ва ғалабаларга эришмаган. Бироқ у итальян футболида ўзига яраша обро-эътиборга эгадир. Унинг жамоалари доимо ҳужумкор ўйин намойиш этиб келган ва шу сабабли унинг жамоалари жуда ҳам томошабоп, муҳлисларга ёқувчи ўйин услубини намойиш этиб келади. Бироқ шундай мутахассис ҳам ишсиз…

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!