Футбол тарихида энг кўп соврин ютган 8 футболчи

30 май,2017, 23:53 1383

Футбол тарихида энг кўп соврин ютган 8 футболчи

Ҳар бир футболчи, умуман спортчи совринларга эришиш, ғолиб чиқишни истайди. Биз эса бугун ана шундай бахтга жуда ҳам кўп бор эришган 8 футболчи билан сизларни таништирамиз. Дарвоқе, эслатиш ёдимиздан кўтарилибди, бу совринлар фақат клуб футболига алоқадордир. Яъни терма жамоа билан ютилган совринлар инобатга олинмаган.

>>Зидан бу мавсум кимларга кўп ишонди?

>>Чичарито тўпурар ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар 

>>“Бавария”нинг сўнгги 5 сардори

7-8. Витор Баия – 31 та соврин

Фаолиятининг катта қисмини “Порту”га бахшида этган Баия “аждарлар” билан жами 26 та совринни қўлга киритган. Жумладан, у қўлга киритилиш мумкин бўлган барча совирнларни ютган. Қолган 5 та титул эса “Барселона” сафида қўлга киритилган. Каталонияликлар билан Баия маҳаллий аренадаги совринлардан ташқари 1997 йилги КEКни ҳам қўлга киритган.

>>Бу футболми ёки американча футбол ёхуд АПЛ тарихидаги энг қўпол футболчилар 

7-8. Кенни Далглиш – 31 та соврин

“Селтик” хамда “Ливерпуль” жамоаларининг афсонаси бўлган Далглиш фаолияти давомида 31 та соврин ютган экан. Шулардан 9 та титулни “келтлар” сафида қўлга киритган Далглиш қолган 22 та совринни “қизиллар” сафида қўлга киритган.

>>Роналду қўйган кечаги рекорд. Месси ундан оша оладими? 

5-6. Дани Алвес – 33 та соврин

Бразилиялик ҳимоячи ҳозирда ўзининг энг юқори спорт формасида бўлиб турибди. Жумладан, “Ювентус”нинг бу йилги муваффақиятларида ўзининг хиссасини қўшиб келмоқда. Алвес 33 та совринни 4 та жамоа сафида ютган. Булар, “Баия”, “Севилья”, “Барселона” ва “Ювентус”дир.

>>Рақибларни тўпга қушиб отадиган “тўпчилар”

5-6. Златан Ибрагимович – 33 та соврин

Златан ўзи тўп сурган барча жамоаларда битта бўлсада, соврин юта олган(“Малмё”дан ташқари). “Аякс”, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона”, “Милан”, “ПСЖ” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари сафида Ибрагимович жами 33 та титулни қўлга киритган. Тўғри, “Ювентус” сафида қўлга киритилган икки чемпионлик бироздан сўнг тортиб олинган. Бироқ бунда Златаннинг айби йўқ.

>>“Реал”га муҳлислик қилувчилар буни билишлари керак! 

4. Райан Гиггз – 35 та соврин

Гиггз бутун фаолиятини “Манчестер Юнайтед”га бағишлаган ва 35 та совриннинг барчасини айнан “қизил ибислар” сафида қўлга киритган. Уэльслик афсона 13 та Англия чемпионлиги, 4 та Англия кубоги, 4 та Лига кубоги, 9 та Англия Суперкубоги, иккита ЕЧЛ ва 1 тадан УEФА Суперкубоги, қитъалараро кубок хамда клублар ўртасидаги ЖЧни қўлга киритган.

>>Месси хали ета олмаган, Роналду эса шахдам одимлаётган рекорд ҳақида

2-3. Иброхим ва Хоссам Хассанлар – 36 та соврин

Эгизаклар биргаликда умумий 72 та совринни бошлари узра баланд кўтаришган. Унча-мунча жамоалар бутун бошли тарихларида бунча совринни қўлга кирита олишмаган. Бизга эса Хоссам Хассан яхши таниш. Бундан 4 йил илгари  уни Тошкентда Иордания термаси бош мураббийи сифатида кўрган эдик. У футболчилик фаолияти давомида 14 бор Миср чемпиони бўлганлигини алохида э`тироф этмасак, бўлмайди. Боиси, ҳеч бир футболчи фаолияти  давомида бунча кўп Миср чемпионлигини қўлга киритмаган.

>>Буффон ета олмаган рекорд ҳақида 

1. Максвелл – 37 та соврин

Ўтган хафта якунида Франция кубоги финал ўйини бўлиб ўтди. Сен-Денидаги “Стад де Франс” ўйингоҳида кечган баҳсда “ПСЖ” минимал ҳисобда “Анже”дан устун келди. Парижликларнинг 35 ёшли ярим ҳимоячиси Максвелл клуб футболида фаолиятидаги 37-совринини қўлга киритди ва бу борада жаҳонда энг кўп соврин ютган футболчига айланди. Бразилиялик футболчи 15 та совринни “ПСЖ” сафида, 10 тасини “Барселона”, 6 тасини “Аякс”, 5 тасини “Интер” хамда биттасини “Крузейро” сафида қўлга киритган.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.