Чичарито тўпурар ёхуд Мексика термаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

Бугун Мексика терма жамоаси АҚШда Хорватия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Эътиборлиси, бугунги кунда “Байер”да тўп сураётган Хавьер Эрнандес ушу баҳсда тўп кириган холда, “ацтеклар” тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Биз эса шу муносабати билан Мексика термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар кимлар эканлигини билишга ҳаракат қилдик.

>>“Бавария”нинг сўнгги 5 сардори 

>>Бу футболми ёки американча футбол ёхуд АПЛ тарихидаги энг қўпол футболчилар 

>>Роналду қўйган кечаги рекорд. Месси ундан оша оладими? 

5. Карлос Эрмосильо – 35 та гол

1984-1997 йилларда терма жамоада тўп сурган Эрмосильо бу вақт давомида бош жамоа сафида 90 та беллашувда майдонга чиқиб, рақиблар дарвозасини 35 марта ишғол этишнинг уддасидан чиқади.

>>Рақибларни тўпга қушиб отадиган “тўпчилар”

4-5. Луис Эрнандес – 35 та

Луис Эрнандес эса 1995-2002 йилларда терма жамоадан чақирув олар эди. Хусусан, Луис мамлакат бош жамоаси сафида Конфедерациялар кубоги хамда КОНКАКАФ Олтин кубогини қўлга киритади. Ушбу ютуқларга эса ўзининг голлари билан хисса қўшган Эрнандес терма жамоа тўпурарлари орасида 4-ўринда(ўйинлар ва голлар нисбатига кўра, муаллиф) қайд этилиб келинади.

>>“Реал”га муҳлислик қилувчилар буни билишлари керак! 

3. Куаутемок Бланко – 39

Чичаритодан олдинги авлод тўпурари Бланко эди. “Ацтеклар” сафида 120 та баҳсда майдонга тушган антиқа исм эгаси рақиблар дарвозасини 39 бор ишғол этишга муваффақ бўлган. Бланко терма сафида икки бор қитъада тенгсиз бўлган бўлса, бир бор Конфедерациялар кубогида зафар муваффақият қозонган.

>>Месси хали ета олмаган, Роналду эса шахдам одимлаётган рекорд ҳақида

1-2. Харед Борхетти – 46 та

Олдинги рекорд эгаси 1997-2008 йилларда терма сафида тўп суриб келган. Бу вақт давомида 89 беллашувда майдонга тушган Борхетти рақиблар дарвозасини 46 бор нишонга олган. Дарвоқе, 2003 йилги “Олтин кубок” соҳиби “Сантос Лагуна” клуби тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам экан.

>>Буффон ета олмаган рекорд ҳақида 

1-2. Хавьер Эрнандес(Чичарито) – 47 та

Кўпчилигимиз Чичарито дейишга одатланган ва “МЮ”даги фаолияти билан таниш бўлган Эрнандес бугунги Мексиканинг етакчи футболчисидир. 2009 йилдан буён мамлакат бош жамоаси либосида тўп суриб келаётган Эрнандес рақиблар дарвозасини 47 марта нишонга олишга улгурди. Эслатиб ўтаман, унинг ёши эндигина 28 да. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!