Легионерларимиз ҳафта давомида. 2 қисм

24 апрель, 15:21 454

Легионерларимиз ҳафта давомида. 2 қисм

Ўз одатимизга кўра, ҳафтанинг илк куни ҳориж клубларида тўп суриб келаётган футболчиларимизнинг ҳафта давомидаги ўйинлари билан сизларни таништириб ўтамиз.

>>Ярим финалчилар илгари ўзаро қандай ўйнашган?

>>АПЛ бразилияликлар учун эмасми?

>>Ҳам “Челси”, ҳам “МЮ”да ўйнаган футболчилар

Малайзия

“Теренггану” жамоасида фаолият олиб бораётган Лутфулла Тўраев жамоаси билан Малайзия ФА кубоги ярим финалига чиқди. “Саравак” клубига қарши Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисоби билан якунланди. Дастлабки ўйинда ҳам худди шундай ҳисоб қайд этилгани боис, ўйин тақдири пенальтилар сериясида хал этилишига тўғри келди. Футбол лотореясида эса Тўраев жамоаси ғалаба қозонди – 4:1. Ҳамюртимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлади.

Жанубий Корея

Дам олиш кунлари Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган К лига Челленж лигасида 8 тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Баҳодир Пардаев тўп сурадиган “Бучеон” жамоаси сафарда “Анянг”га қарши баҳс олиб борди. Мазкур баҳсда 3:1 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди. Пардаев эса 66-дақиқада заҳирадан майдонга тушди. Бу вақтда мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. 68-дақиқада “Анянг” учинчи голни киритган бўлса, Пардаев 88-дақиқада ҳисобни йирик кўриниш олишидан жамоасини сақлаб қолди. Қайд этиб ўтиш жоиз, бу Пардаевнинг корейс ўлкасидаги илк голи эди.

>>Ҳам “Насаф” ҳам “Локомотив”да тўп сурган футболчилар(Топ-6)

Бу турда Баҳодир Насимов фаолият олиб борадиган “Ансан Гриннерз” клуби сафарда “Кённам”га қарши баҳс олиб борди. Мазкур баҳсда Насимов жамоаси 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳамюртимиз ўйинни бошланғия таркибда бошлаб, 76-дақиқада заҳирага олинди. Мазкур мағлубиятдан сўнг “Ансан Гриннерз” 7 очкоси билан қолди ва турнир жадвалида 10 жамоа орасида 7-ўринда бормоқда.

>>Роналду – афсона! Қаршимисиз? Исботлаймиз!

Эрон

Эрон Про лигасида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган “Сепахон” жамоаси “Сабо Батери” клуби меҳмони бўлди. Мазкур баҳсда меҳмонлар пенальтидан киритилган ягона гол эвазига сафардан ғалаба билан қайтишди. Ҳамюртимиз одатдагидек, ўйинни бошланғич таркибда бошлади. Мазкур ғалабадан сўнг жамоа “Зоб-Ахан” билан бир хил очко тўплаган холда 5-ўринда бормоқда.

Хитой

Дам олиш кунлари Хитой Супер лигасида 6 тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб бораётган “Шанхай СИПГ” бу бу турда Эсьекел Лавесси тўп сурадиган ва Мануэль Пеллегрини мураббийлик қиладиган “Хебей Чайна Форчун” жамоасини қабул қилди. Мазкур баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз учрашувни тўлиқ ўтказди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир аъзоси – Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” эса бу турда “Тяньцзинь Сунцзян”га қарши баҳс олиб борди. Бу турда ҳам Кримец учрашув қайдномасига ҳам киритилмади ва жамоа ўз майдонида 1:1  ҳисобида дуранг ўйнади. Қайд  этиш  жоиз, пойтахтликлар устози Хосе Гонсалес ҳамюртимизни бу мавсум бирорта ҳам ўйинда ҳатто қайдномага ҳам киритмай келмоқда.

Анзур Исмоилов фаолият олиб бораётган “Чангчунь Ятай” клуби бу турда ўз майдонида “Хенан Жиане” клубини қабул қилди. Ҳамюртимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлаган мазкур баҳсда мезболар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди ва “Чангчун ьЯтай” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Биз учун эътиборли жиҳати шундаки, Исмоилов 4 мартдан буён хатто қайдномага ҳам киритилмай келаётган эди ва у бугун мавсумдаги ўзининг иккинчи ўйинини ўтказди ва сариқ карточка “ишлаб олди”.

Қозоғистон

Қозоғистон Премьер лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб бораётган “Ордабаси” клуби ўз майдонида “Тобол”га қарши баҳс олиб борди. Ўйинда ҳисобни гарчи мезбонлар очган бўлсада, иккинчи бўлимда “Тобол” иккита тўп киритишнинг уддасидан чиқди ва сафарда 3 очкони қўлга киритди. Ҳамюртимиз 64-дақиқада заҳирадан майдонга тушди. Бу вақтда эса меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишга улгурган эди.

Қатар

Қатар Кубоги ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп сураётган “Ал-Жаиш” жамоаси сафарда мамлакат чемпиони – “Лаҳвия” билан ўзаро баҳс олиб борди. “Ал-Садд”га тегишли “Жассим Бин Ҳамад” стадионида кечган голларга бой ўйинда “Ал-Жаиш” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин якунида ўзбекистонлик футболчининг голи жамоасига муҳим ғалаба ва финал йўлланмасини тақдим қилди. Мазкур учрашувда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Рашидов пул мукофоти билан тақдирланди.  Қайд этиш керакки, “Ал-Жаиш” Қатар Кубоги мукофотининг амалдаги соҳиби саналади.

Япония

Япония Ж лигасида 8-тур ўйинлари бўлиб ўтқди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” бу турда Ясухито Эндо тўп сурадиган “Кашима Антлерс” клуби меҳмони бўлди. Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилмаган мазкур баҳсда “Жубило Ивата” йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0.

Россия

Россия Премьер лигасида 24-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов фаолият олиб борадиган “Локомотив” ўз майдонида “Амкар” клубини қабул қилди. Голларга бой ўтган баҳсда “темирйўлчилар” 88-дақиқада ўтказиб йуборилган гол туфайли тайёр ғалбани бой беришди. Ҳамюртимиз учрашувни доимгидек тўлиқ ўтказди.

Вадим Афонин тўп тепадиган “Оренбург” клуби эса бу тур сафарда “Томь”(2:1) жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизғин ва муросасиз тарзда кечган беллашувда “Оренбург” сафарда бўлишига қарамай, ортга 3 очко билан қайтадиган бўлди. Вадим Афонин эса бугун қайдномага ҳам киритилгани йўқ.

Турнир жадвалида “Локомотив” 35 очко билан 16 жамоа орасида 6-ўринда бўлса, “Оренбург” кечаги ғалабадан сўнг ўз очколарини 22 тага етказган холда 13-ўринга кўтарилиб олди.

Россия Биринчи дивизионида эса 33-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Вагиз Галиулин тўп тепадиган “Тосно” бу тур “Луч-Энергия” жамоаси майдонига сафар уюштирди. Ҳамюртимиз тўлиқ ўйнаган мазкур беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Бобур Давлатовнинг “Нефтехимик”и эса майдонида “Спартак-2”ни қабул қилди ва рақибга имкониятни бой берди – 0:1. Давлатов қайдномага ҳам киритилмади.

“Тосно” кечаги дурангдан сўнг 65 очко тўплаган холда иккинчи ўринда бормоқда. Ҳисобида 26 очко бўлган “Нефтехимик” эса сўнгги – 20-ўринда бормоқда.

Сербия

Ҳусниддин Ғофуровнинг “Явор”и кеча Сербия Супер лигаси плей-офф босқичининг навбатдаги турида ўз майдонида “Младост”ни қабул қилди. Ғофуров қайдномага киритилмаган ўйинда мезбонлар рақибга имкоиниятни бой берди – 0:1.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади