“Ювентус” – “Барселона” учрашувига оид фактлар

Бир неча соатлардан сўнг ЕЧЛ чорак финалида “Ювентус” ва “Барселона” жамоалари тўқнаш келишади. Биз эса бўлажак учрашув олдидан мазкур ўйинга оид фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

>>ЕЧЛ. Ҳар бир босқичдаги энг йирик ҳисоблар

>>“Бунёдкор” Эронда қандай ўйнаган?

>>Легионерларимиз ҳафта давомида. 1 қисм

• Бу жамоалар шу вақтга қадар 7 марта ўзаро рўбаро келганлар. 3 марта “Барселона”, икки бор “Ювентус” ғалаба қозонган. Қолган икки ўйинда ғолиб номи аниқланмаган;

•  Мазкур икки клуб икки ўйиндан иборат бўлган ўзаро баҳсларда тўртинчи марта тўқнаш келмоқда;

•  Илк бор плей-оффда бу жамоалар 1985/86 йилги мавсумда ЕЧК чорак финалида тўқнаш келишган. “Камп Ноу”да 1:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, жавоб баҳсида кучлар тенг келган – 1:1 ва ярим финал йўлланмасига “Барселона” эга чиққан;

>>Мадрид дербиси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

• Плей-оффдаги иккинчи ўзаро тўқнашув эса 1991 йилда бўлиб ўтган. КEК ярим финали доирасида ўтказилган “Камп Ноу”даги дастлабки ўйинда “блаугранаслар” 3:1 ҳисобида зафар қучган. Туринда эса “кекса синьора” Мишель Платинининг ягона голи эвазига ғалаба қозонган. Аммо бу финалга чиқиш учун камлик қилган;

>>Бу мавсум авотогол муаллифи бўлган 10 нафар юлдуз футболчи

• Плей-оффдаги учинчи ўзаро ўйин эса 2002/03 йилги мавсумда ЕЧЛ чорак финалида бўлиб ўтган. Туриндаги беллашувда кучлар тенг келган(1:1) бўлса, “Камп Ноу”да ҳам асосий дақиқаларда шундай ҳисоб қайд этилган. Қўшимча бўлимдаги гол эвазига эса 10 киши бўлиб ўйнаган “Ювентус” ғалаба қозонган ва мезбонларни турнирдан чиқариб юборган. “Барса”нинг ҳозирги мураббийи Луис Энрике “блаугранаслар” сафида ҳар иккала баҳсда ҳам майдонга тушган;

• Ювентус” еврокубокларда ўз майдонида 21 та ўйиндан буён мағлубиятга учрамай келмоқда(12 ғалаба, 9 дуранг). Сўнгги бор Туринда “Бавария” ғалаба қозонган, 2013 йилда;

>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

• “Юве” бу мавсум ўз майдонида ўтган 4 беллашувнинг иккисида ғалаба қозонган;

• “Бьянконерилар” еврокубокларда икки ўйиндан иборат бўлган баҳсларда испан жамоаларига қарши статистикаси қуйидагича кўриниш олган: 8 ғалаба, 6 мағлубият;

• “Ювентус” еврокубокларда испан жамоалари билан ўз майдонида 24 бор ўйнаган. Натижалар қуйидагича 14 ғалаба, 8 дуранг ва икки мағлубият;

• “Барселона”нинг еврокубокларда икки ўйиндан иборат бўлган баҳсларда итальян жамоаларига қарши статистикаси: 8 ғалаба, 3 мағлубият.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!