Мадрид дербиси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

8 апрель, 08:15 548

Бугун Испания Ла лигаси 31-тури доирасида “Сантьяго Бернабеу”да Мадрид дербиси бўлиб ўтади. Биз эса ушбу дерби олдидан сизларга турли қизиқарли фактларни тақдим этишда давом этамиз. Бугун ушбу дербида энг кўп зафар қучган 5 футболчи билан сизларни таништирамиз.

>>“Атлетико” ва яна 5 та Роналдунинг Ла лигадаги севимли жамоалари

>>“Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинини эслаб” ёхуд Англияда ҳам шундай хато бўлди!

>>ЕЧЛ. “Боруссия Дортмунд” – “Монако” учрашувига оид фактлар

5. Сантьяго Бернабеу – 12 та гол

Дон Сантьяго 1911-1927 йилларда “Реал” сафида тўп сурган ва “Реал” либосида “Ателтико”га қарши ўйинларда 12 бор гол киритишнинг уддасидан чиққандир.

>>“Лестер” ва ЕЧЛдаги дебют мавсумида чорак финалга чиққан 5 жамоа

4. Ференц Пушкаш – 13 та

1958-1966 йилларда “бланкослар” сафида тўп сурган афсонавий Пушкаш “Реал” либосида 240 та гол киритишнинг уддасидан чиққан. Шу голларнинг 13 таси эса “Атлетико” дарвозасига киритилган. Умуман венгриялик супер тўпурар “қаймоқранглилар” сафида 10 та жамоавий соврин ютишга эришган.

>>ЕЧЛ. Тажриба устунми ёки ёшлик шижоати

3. Карлос Сантильяна – 15 та

1971-1988 йилларда “Реал”да тўп сурган Сантильяна жамоа сафида 17 йил мобайнида 289 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. “Атлетико”га қарши ўйинларда эса 15 бор тўп киритишга муваффақ бўлган. 17 йил “Сантьяго Бернабеу”да фаолият юритган Карлос жамоа билан 16 та титулни қўлга киритган.

>>Яна 5 та гол… Ёхуд “Наполи” тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

2. Альфредо Ди Стефано – 17 та

Яна бир афсона Альфредо Ди Стефано эса яқин-яқингача Мадрид дербисидаги энг яхши тўпурар саналар эди. Бироқ Криштиану Роналду Ди Стефанонинг барча рекордларини бирин-кетин “бузиб” кетмоқда. Альфредо 1953-1964 йилларда “қаймоқранглилар” сафида тў п сурган ва рақиблар дарвозасини 307 бор ишғол этган. Шу голларнинг 17 таси эса “матрасчилар” дарвозасидан жой эгаллаган экан.

>>Моуриньонинг талабига жавоб бермаган “10 юлдуз”

1. Криштиану Роналду – 18 та

Португалиялик супер юлдуз 2009 йилдан буён “Реал” сафида тўп суриб келмоқда ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. Унинг Мадрид дербисидаги голлари сони эса 18 тани ташкил этади. Биринчи даврада “хет-трик” қайд этгани сабаб у бу борада бирданига Сантильяна хамда Ди Стефаноларни ортда қолдиришга эришди. Умуман олганда эса “Атлетико” Криштианунинг энг “севимли” жамоаларидан биридир.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади