"Ҳумо" хоккейчилари маош олишмади
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби хоккейчилар ва ишчи-ходимлардан қарздорликка эга. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
"Ҳумо"га ҳомийлик қилувчи компания ҳеч қачон алдаб кетган эмас. Маошлар кечикиши мавжуд, аммо улар албатта тўлашади. Кечикиш март ойига тегишли", - дея клуб ходимининг сўзини келтириб ўтди ТАСС ахборот агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, кеча "қанотлилар" 2020-2021 йилги мавсум Олий хоккей лигасида (ВХЛ) иштирок этмаслигини эълон қилган эди.
Фикрлар