Ўзбекистонлик ака-укалар Қозоғистондаги супер жангларда иштирок этади

  • 10 октябрь, 2020, 14:20
  • 0
  • MMA

25 октябрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида «Bushido Qazaqstan» промоутерлик лигаси томонидан К-1 йўналиши бўйича "Grand Prix" турнири бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу жанг кечасида икки ҳамюртимиз ака-ука Жамшид ва Бобур Тагиев ҳам ўз жангларини ўтказади. Бобур Тагиев кучли саккизлик баҳсларида 71 кг вазнда иштирок этади. Яъни, саккиз нафар иштирокчи бир-бири билан тўқнаш келади. Янада аниқроқ қилиб айтсак, бир кунни ўзида уч маротаба жанг ўтказади.

Ушбу саккизлик жанглари ММА қонун-қоидаларига асосланган ҳолда бўлади. Албатта, ўртага мазкур промоушеннинг чемпионлик камари тикилган. Жамшид Тагиев эса битталик супер жангларда иштирок этади. У 75 кг вазн тоифасида мезбонлар вакили муайтай бўйича спорт устаси, кўп карра Қозоғистон чемпиони, 2013 йил Европа очиқ чемпионати ғолиби, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби(Ашхабод, 2017 йил), жаҳон чемпионати совриндори (2017 йил, Минск) Вадим Лопарев билан чемпионик титули учун жанг қилади.

Шунингдек, бир қатор ҳакамларимиз ҳам ушбу турнирда фаолият юритади. Жумладан, Элмурод Аманбоев бош ҳакам сифатида ишласа, Мансур Тўғизбоев, Мавлон Қаҳҳоров, Нурали Баҳриддинов, Жамшид Кенжаев реферилик қилади.  Делегециямизга Ўзбекистон К-1 федерацияси раиси Жасур Неъматов бошчилик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!