"Renn" - "Chelsi": Matnli translyatsiya
UEFA Chempionlar ligasi 4-tur bahslariga bugundan start beriladi. Sizlarning e’tiboringizga soat 22:55 dan boshlab "Renn" - "Chelsi" o‘rtasidagi uchrashuvni matnli translyatsiya ko‘rinishida havola etamiz.
- 90+4'

Ўйин якунланди.
- 90+3'

Бенжамин Буригога қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.
- 90+2'

Рис Джеймс ўйинга қўшилди, Тимо Вернер майдонни тарк этди.
- 90+1'

ГОООООООЛ! Оливьер Жиру рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.
- 90'

Иккинчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Янн Гбохо майдонга тушди, Жереми Доку захирага олинди.
- 87'

Клемент Гренье қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 86'

Сехру Гирасси ўрнига М'Байе Ньянг майдонга тушди.
- 85'

ГОООООООЛ! Сехру Гирасси бурчакдан узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди.
- 83'
Сесар Аспиликуэтага нисбатан қўполлик ишлатилди.
- 78'

Эдуарду Камавинга ўрнига ўйинни Клемент Гренье давом эттиради.
- 76'

Матео Ковачичи ўрнини Кай Хаверцга бўшатиб берди.
- 76'

Каллум Хадсон-Одио ўрнига Хаким Зиеш майдонга тушди.
- 73'

Жерзино Ньямси бурчакдан узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди, бироқ дарвозабон чиройли сейв билан вазиятни қутқарди.
- 73'
Сехру Гирасси ўткир бурчакдан дарвозага зарба йўллади, бироқ дарвозабон сейв кўрсатиб, тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.
- 68'

Тэмми Абрахам захирага олинди, Оливье Жиру майдонга тушди.
- 68'

Мэйсон Маунт майдонни тарк этди, Нголо Канте ўйинга қўшилди.
- 63'

Ромен Дель Кастильо майдонга тушди, Джеймс Леа Силики захирага олинди.
- 59'
Жерзино Ньямси рақибига нисбатан қўпол ўйнади.
- 56'
Жеймс Леа Силикининг кучли зарбасига блок қўйилди.
- 55'

Бурчак зарбасини ҳимоячи майдон ташқарсига чиқариб юборди.
- 55'

Бенжамин Буригонинг узатмасини ҳимоячи яна бурчакка чиқариб юборди.
- 54'
Хамари Траоренинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 50'
Жерзино Ньямси қўполлик ишлатди.
- 47'

Тимо Вернер Ренн дарвозасини ишғол қилмоқда, бироқ қанот ҳаками гол офсайддан киритилди деб ҳисоблади.
- 46'

Иккинчи таймга старт берилди.
- 45+1'

Бенжамин Буригонинг бурчакдан узатган пасини ҳиямочилар қайтаришди.
- 45+1'
Бенжамин Буригонинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 45'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Тьяго Силва жарима майдони яқинида рақибига қўполлик ишлатди.
- 42'

Дэмьен Да Силва бурчакдан узатилган пасни иккинчи қаватда дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, бироқ Бенжамин Менди тўпни ушлаб олди.
- 40'
Бенжамин Буригонинг бурчакдан узатилган пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга уриниб кўришди.
- 39'
Сехру Гирасси ҳимоячилар хатосидан сўнг тўпни жамоадошига узатмоқчи бўлди, Тягол Силва аниқ ҳаракат қилиб, хавфни баратарф этди.
- 38'
Сехру Гирасси кутилмаганда кучли зарба йўллади, бироқ зарбага куч етишмади.
- 36'
Эдуарду Камавинганинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 32'
Бенжамин Буриго жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб, дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўпга тўғоноқ бўлди.
- 31'

Мэйсон Маунтнинг бурчакдан узатган пасидан сўнг Матео Ковачич кучли зарба билан дарвозага ноаник зарба йўллади.
- 30'
Мэйсон Маунт яқин масофадан очиқ қолган дарвозага зарба йўллади, бироқ Альфред Гомис чиройли сейв билан хавфни бартараф этди.
- 28'

Бенжамин Буригонинг бурчакдан узатган паси қайтарилди.
- 27'
Адриен Труффер жарима майдонига узатган паси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 27'
Тэмми Абраҳам юқорилатиб узатилган пасни ўзига бўйсундира олмади.
- 22'

ГООООООЛ! Каллум Хадсон Одои Мэйсон Маунт узатган пасдан сўнг қулай вазиятга чиқиб борди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.
- 20'
Жереми Доку қўполлик ишлатди. Хакам уни оғзаки огоҳлантирди.
- 16'

Бенжамин Буригонинг бурчакдан узатган паси қайтарилди.
- 15'
Адриен Труффернинг узатмаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 10'
Тимо Вернер қанотга узатиб берилган узатмани ўзига бўйсундира олмади.
- 8'
Матео Ковачич рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.
- 7'

Тэмми Абрахам бурчакдан узатилган пасга боши билан зарба беришга уриниб кўрди, бироқ зарба аниқ чиқмади.
- 5'
Тимо Вернер Каллум Ходсон Одоининг пасидан сўнг очиқ қолган дарвозани яқин масофадан ишғол қила олмади.
- 2'
Бэн Чилуэлл жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олиб, тўпни ҳужумчига узоқтмоқчи бўлди, ҳимоячилар аниқ ўйнаб тўпни узоқлаштиришди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Футболчилар майдонга чиқиб келишди, ўйинни бошлаш учун барчаси тайёр.



Fikrlar