Нурсултон ва Машрабжон Рўзибоев бир кечада октагонга кўтарилади. Жанг санаси ҳам маълум
ММАда ўз ўрнига эга бўлган Нурсултон Рўзибоев 25 декабрь куни навбатдаги жангини ўтказади. У Россиянинг Челябинск шаҳрида янги ташкил қилинган NGL промоушенида октагонга кўтарилади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳамюртимиз кечанинг марказий жангида иштирок этади. Шунингдек, ушбу жанг оқшомида Нурсултоннинг укаси Машрабжон Рўзибоев ҳам жанг ўтказади. Нурсултон ўрта вазн (84 кг) тоифасида, Машрабжон эса енгил вазнда (70 кг) октагонга кўтарилади.
Биз ушбу жанг аввалидаги режалар, рақиблар ва бекор қилинган жанглар борасидаги фикрларини билиш мақсадида Нурсултон Рўзибоев билан боғландик.
- Жангга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Пандемия муносабати билан 3-4 маротаба жангимиз бекор қилинди. Бунинг бошқа сабаби йўқ. Шунчаки, карантин туфайли Россияга бора олмадик. Жангим борасидаги постерлар эълон қилинди. Унда Максим Ткаченко билан тўқнаш келишим маълум қилинган. Лекин у эмас. Чунки Ткаченко бир вазн юқорида 93 кгда фаолият юритади. Аслида, бразилиялик жуда кучли рақиб танланган. Укам эса россиялик жангчига қарши тўқнаш келади. Бу борада ҳам музокаралар якунланай, деб қолди. Барчаси аниқ бўлганидан сўнг маълум қилинади.
FFC (Falko Fighting Championship) турнирида икки нафар ўзбекистонлик жангчи ғалаба қозонди
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Қирғизистон вакилини биринчи рунддаёқ мағлуб этди |
Фикрлар