Ўзбекистонлик ММА вакили Бишкекда жанг қилади

  • 23 декабрь, 2020, 12:32
  • 0
  • MMA

27 декабрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ММА бўйича турнир ўтказилади. “Batyr Bashy” промоушени томонидан ташкил қилинаётган мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғаниев ҳам октагонга кўтарилади.

Ўрта вазн (77-84 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказадиган ҳамюртимизнинг рақиби мезбонлар вакили Ибрагим Анзоров бўлади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Анзоров ўзининг дебют жангини ўтказади. Ҳамюртимиз эса, фаолияти мобайнида 4 та жанг ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган. Бир бора эса муваффақиятсизликка учраганди.

Маълумот учун, Ҳусниддин Ғаниев аввалги жангларини MFC, RFCH 5, CAGE ва FFC промоушенларида ўтказган.

Батр1  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!