ЖЧ финали. "Бавария" - "Тигрес": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финали бошланиш арафасида. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

ЯНГИЛАШ

90. Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

90+4. Жиньяк яхши имкониятдан фойдалана олмади. Француз ўйинни қутқариши мумкин эди. 

90+. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Кариока огоҳлантирилди. 

87. Киммих ҳам дарвоза томон зарба бериб кўрди. Аммо Гусман яна ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди. 

85. Гусман Дуглас Костанинг ғоят хавфли зарбасин қайтариб юборди. 

81. Толиссонинг зарбаси чап устунга бориб тегди. 

80. Луис Родригес ўрнига Киньоне майдонга ташланди. 

78. Альфонсо Дэвиснинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

76. Зарбалар статистикаси 6:1. Мюнхенликлар фойдасига. 

74. Сане, Левандовски ва Коман захирага олинди. Мусиала, Дуглас Коста ва Чупо-Мотинг улар ўрнида ҳаракат қилади. 

73. Давид Алабанинг зарбаси анча хавфли чиқди. Бироз ноаниқ. 

69. "Тигрес" футболчиси Луис Родригес сариқ карточка ишлаб олди. 

65. "Бавария" таркибида ўзгариш. Гнабри ўрнига Толиссо майдонга ташланмоқда. 

64. "Бавария" бурчак зарбасидан хавфли вазият ярата олмади. 

60. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бенжамин Павар ҳисобни очмоқда. Унинг зарбаси Гусман учун қайтариб бўлмас йўналиш олди. 

58. Жиньякнинг узатмаси шеригига аниқ етиб бормади. Ҳужум барбод бўлди. 

57. Гнабрининг рейди ҳимоячилар томонидан осонлик билан тўхтатиб қолинди. 

54. Паварнинг жарима майдони томон йўллаган узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

53. Лерой Саненинг қўполлиги бу галча карточкасиз қолдирилди. 

51. Гнабри жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, ажойиб зарба берди. Бироз ноаниқ. 

48. Коман жарима майдончасига ажойиб пас амалга оширди. Саненинг яқин масофадан бош билан берган зарбаси эса бироз ноаниқ кетди. 

46. Иккинчи бўлим старт олди. 

45. Танаффус. 

45+. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Дуэньяс сариқ карточка ишлаб олди. 

37. "Тигрес" тартибли ҳимояланмоқда. 

34. Саненинг жарима майдони ичидан берган зарбаси кучли, аммо ноаниқ кетди. 

34. Гнабри прессингда яхши ҳаракат қилмоқда. 

32. Писарронинг зарбасини Нойер қийинчиликсиз ушлаб олди. 

31. Гиньонес бурчак зарбаси ишлаб олди. 

30. Лерой Сане рақиб жарима майдони ичида қоидани бузди. 

29. Акино ҳужумда фол ишлатди. 

27. Мексикаликлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. 

25. "Бавария" юқори босим амалга оширмоқда. 

25. Команнинг зарбасини Гусман тўққизликдан олиб чиқди. 

24. Альфонсо Дэвис жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар тепиб юборди. 

18. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Киммих жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди... Шошманг! Йўқ, ВАР вазиятни қайта кўриб чиққач, голни бекор қилди. Офсайд!

15. Альфонсо Дэвис жарима майдони ичига ёриб кирди. Аммо зарба ўхшамади. 

10. Иккинчи бурчак тўпи ҳам мюнхенликларга наф келтирмади. 

9. Киммихнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар яна майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

5. Гнабрининг зарбасини Гусман қайтаришга эришди. 

4. "Бавария" тўпни яхши назорат қилмоқда. 

2. Бурчак зарбаси "Тигрес"га самара келтирмади. 

1. Андре-Пьер Жиньяк яхши имкониятга чиқиб борди. Аммо унинг зарбаси ҳимоячилар томонидан вақтида тўхтатиб қолинди. 

1. Ўйин бошланди. 

22:55: Финал бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!