Азизбек Абдуғофуровнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

  • 22 февраль, 2021, 11:25
  • 0
  • Бокс

Иккинчи ўрта вазн (76, 2 кг) тоифасида  WBC Silver камари соҳиби ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуровнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.

Юртдошимиз 20 март куни Москвада ташкил этиладиган жанг оқшомида рингга кўтарилади. Унга россиялик Павел Силягин (6-0, 4КО) рақиблик қилади. Мазкур жангда Абдуғофуров ўзига тегишли бўлган WBC Silver камарини ҳимоя қилади. Яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Абдуғофуров иккинчи марказий жангда рингга кўтарилади. Асосий тўқнашув эса, Артур Бетербиев ҳамда Адам Дайнес ўртасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Азизбек Абдуғофуров профессионал боксда 13 маротаба жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Рақибларини 5 маротаба нокаутга учратган

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!