"Нефтчи" Чемпионлар лигасидаги битта ғалаба учун қанча олди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Нефтчи» Осиё Элит Чемпионлар Лигасидаги дебюти учун 100 минг доллар мукофот пулларини қўлга киритди. 

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Осиё Элит Чемпионлар Лигасининг умумий гуруҳ босқичида иштирокини ғалаба билан бошлади. Ироқнинг «Эйр Форс» жамоасига қарши учрашувда ягона гол 83-дақиқада урилди. Ушбу муҳим гол муаллифи сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич бўлди.

Маълумотга кўра, ушбу ғалаба «Нефтчи»га турнир жадвалидаги 3 очкодан ташқари, ўйиндаги ғалаба учун белгиланган 100 минг долларлик мукофотни ҳам олиб келди. 

Бу босқич доирасида ҳар бир ғалаба клубга яна 100 минг доллардан даромад олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.

Элит Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида фарғоналик клубнинг навбатдаги рақиби Саудия Арабистонининг машҳур «Ан-Наср» жамоаси бўлади. Учрашув 12 октябрь куни сафарда ўтказилиши режалаштирилган. 

Бу босқичда Ўзбекистон шарафини «Нефтчи»дан ташқари Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳам ҳимоя қилмоқда. Тошкентликлар биринчи турни Саудия Арабистони пойтахти Жидда шаҳрида ўтказиб, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Ал-Аҳли" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Бу натижа тур сенсацияси сифатида баҳоланди. 

Янгиланган Осиё Чемпионлар Лигасининг энг юқори дивизионига илк бор бир вақтнинг ўзида икки ўзбек клуби йўл олгани тарихий воқеа сифатида эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» амалдаги Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Клуб 2025 йилги мавсум якунларига кўра мамлакат чемпиони бўлиб, шу натижа орқали тўғридан-тўғри Осиё Элит Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичига йўл олган эди.

Сизлар билан фахрланаман! Машҳур юлдуз Жерар Пике ўзбек спортчисига мурожаат қилди

“Пахтакор” билан ўйиндан кейин рақиб мураббийи танқидларга жавоб беришига тўғри келди

"Пахтакор" Чемпионлар лигасида сенсация кўтарди

Ўзбекистон терма жамоасини жаҳоннинг энг зўр мураббийи бошқарадиган бўлди

Шомуродов, гол урмасанг шунақа бўлади! Элдорга кутилмаган рақобатчи чиқиб қолди
Эксперт: Гасперини Шомуродов сабаб тирноғини тишлаб ўтирибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!