“Пахтакор” билан ўйиндан кейин рақиб мураббийи танқидларга жавоб беришига тўғри келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Осиё Элит Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 1-турида “Пахтакор” Саудия Арабистонида мамлакатнинг кучли клубларидан “Ал-Аҳли” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Аслида “шерлар” ғалабага жуда яқин эди.

Экспертларнинг таъкидлашича, бу баҳс “Ал-Аҳли”нинг ўйини борасида саволлар туғдирди. Аммо жамоа бош мураббийи Марин Пушич бундан хавотирга тушмади. Саудия клуби устози танқидларга хотиржам муносабатда бўлиб, учрашувни батафсил таҳлил қилди: 1:1 ҳисобидаги ўйинда Жидда жамоаси мағлубиятдан фақат қўшимча вақтда урилган гол эвазига қутулиб қолди.

Саудиянинг Asharq Al-Awsat нашри хабар беришича, мураббий учрашувнинг биринчи дақиқасидан то сўнгги лаҳзасига қадар ўйин “Ал-Аҳли” назорати остида бўлганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, жамоа “Пахтакор” дарвозасига 20 дан ортиқ зарба берган, масала фақат уларни голга айлантиришда бўлган.

- Биз ҳар доим ўйинда рақибдан яхшироқ бўлдик ва учрашув боришини назорат қилдик. Футболчилар ҳамда уларнинг бугунги ўйинидан фахрланаман, - деди Марин Пушич учрашувдан кейин.

“Ал-Аҳли” ҳужумчиси Фирас Ал-Бурайкан ҳам шунга ўхшаш фикр билдирди. Унинг фикрича, жамоа якуний дурангдан кўра яхшироқ натижага лойиқ эди.

Ҳозир “Ал-Аҳли” лагерида барча эътибор бошқа турнирга қаратилган. Жамоани Африка-Осиё-Тинч океани кубоги учун кураш доирасида Жанубий Африканинг “Мамелоди Сандаунз” клубига қарши учрашув кутиб турибди.

Осиё Элит Чемпионлар лигасининг умумий гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Нефтчи” илк баҳсда  ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"Пахтакор" Чемпионлар лигасида сенсация кўтарди

Ўзбекистон терма жамоасини жаҳоннинг энг зўр мураббийи бошқарадиган бўлди

Шомуродов, гол урмасанг шунақа бўлади! Элдорга кутилмаган рақобатчи чиқиб қолди
Эксперт: Гасперини Шомуродов сабаб тирноғини тишлаб ўтирибди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!