"Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад": Матнли трансляция

Европа Лигаси плей-офф босқичи жавоб учрашувлари доирасида "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" билан беллашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Айхен Муньос узатган тўпни Дин Хендерсон ушлаб олди.

  • 90+3'

    Айхен Муньос қўполлик ишлатди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Неманья Матич узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 86'

    Мартин Меркеланс дарвозага зарба берди, Дин Хендерсон зарбага реакция билдирди ва хавфни қайтарди.

  • 83'

    Портунинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштириди.

  • 82'

    Андер Барренечеа Мугуруса бурчакдан узатган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 82'

    Микель Мерино дарвозага зарба беришга имкон топди, зарба қайтарилди.

  • 79'

    Андер Барренечеа Мугуруса жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар ҳужумни қайтаришди.

  • 76'

    Мэйсон Гринвуд ўрнига Шола Шоретире майдонга тушди.

  • 76'

    Мартин Меркеланс бурчакдан узатган пасидан сўнг Дин Хендерсон тўпни ушлаб олди.

  • 75'

    Баутиста Оргийес Хон узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 74'

    Виктор Линделёф қўполлик ишлатди, рефере жарима тўпи белгилади.

  • 71'

    Андер Гевара ўрнини Хон Гуридига бўшатиб берди.

  • 71'

    Манчестер Юнайтед тўпни назорат қилиб, жарима майдонига киришга уринмоқда.

  • 67'

    Антони Марсьяль дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 66'

    Аднан Янузай ўрнини Мартин Меркеланс эгаллади.

  • 66'

    Хакам ўйин қоидаси бузилгани учун Виктор Линдельефга сариқ карточка кўрсатди.

  • 64'

    Хакам видеотакрордан сўнг қўполлик бор деган қарорга келди ва голни ҳисобга олмади.

  • 64'

    Шошилмаймиз. Хакам видеотакрорга мурожаат қилмоқда.

  • 63'

    Гол, бироқ ВАР рефереси вазиятни кўриб чиқиш ҳакида хакамга хабар берди.

  • 60'

    Аднан Янузай бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар ҳужум хавфли тус олишига йўл қўйишмади.

  • 59'

    Даниель Жеймс жароҳат сабаб захирага олинди, Амад Диалло майдонга тушди.

  • 58'

    Даниель Жеймс майдонда шифокорлар ёрдамига мухтож бўлмоқда.

  • 56'

    Мэйсон Гринвуд ҳимоячиларни алдаб ўтди ва дарвозага кучли зарба берди, тўп дарвозанинг ташқи томонига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 53'

    Брендон Уильямс қўполлик ишлатиб рақибини тўхтатиб қолди, рефере ўйинни тўхтатди.

  • 52'

    Мэйсон Гринвуд жарима майдонига яқинлашди ва дарвозага кучли зарба берди, голкипер ўзини кўрсатди ва зарбани қайтарди.

  • 51'

    Аднан Янузай бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 50'

    Аднан Янузай қулай имкониятни йўққа чиқарди, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди. Қайтган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 49'

    Брендон Уильямс қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 48'

    Маркус Рэшфорд жаримадан кучли зарба берди, у дарвозабонни алдади, бироқ зарба бироз ноаниқ чиқди.

  • 48'

    Модибо Саньян қўполлик ишлатди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 46'

    Александр Исак ўрнини Порту эгаллади.

  • 46'

    Микель Оярсабаль ўрнини Андер Барренечеа Мугурусага бўшатиб берди.

  • 46'

    Бруно Фернандеш ўрнига Маркус Рэшфорд майдонга тушди.

  • 46'

    Фред ўрнини Аксел Туанзебе эгаллади.

  • 46'

    Аарон ван Биссака ўрнига Брендан Уильямс ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45'

    Дэниел Жеймснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 44'

    Аднан Янузай ҳужумда фол ишлатди.

  • 40'

    Фред майдон марказида рақибини тўхтатиб қолди, хакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 39'

    Фред ўйин қоидасини бузди, рефере ўйин қоидаси бузиланини қайд этди.

  • 38'

    Бруно Фернандеш бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 37'

    Алекс Теллес ҳужумдаги харакатлари эвазига бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 36'

    Бруно Фернандеш тўпни жарима майдонига узатди, Даниэль Жеймс дарвозага зарба берди, Алехандро Ремиро зарбани қайтарди.

  • 35'

    Александр Исак тўпни ошириб берди, Дин Хендерсон тўпни ушлаб олди.

  • 31'

    Алекс Теллес бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 30'

    Арон Ван-Биссака тўпни ўйинга киритди, бироқ тўп ҳимоячидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 29'

    Микель Мерино дарвозага зарба берди, ҳимочи тўп йўлига тўғоноқ бўлди.

  • 28'

    Дэниел Жеймс рақиб футболчисига қўполлик ишлатди.

  • 28'

    Алекс Теллес жарима зарбасидан тўпни узатди, ҳимоячилар тўпга биринчи бўлиб етиб келишди.

  • 27'

    Микель Оярсабаль ўйин қоидасини бузди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 26'

    Алекс Теллес тўпни Антони Марсьялга узатди, бироқ у тўп учун курашда мағлуб бўлди.

  • 24'

    Бруно Фернандеш жарима майдони чизиғи устидан дарвозани нишонга олди, тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонга қайтди.

  • 22'

    Антони Марсьяль рақиб майдони ҳудудида дарвозага зарба йўллади, бироқ хавфни бартараф этди.

  • 21'

    Бруно Фернандешнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 16'

    Андер Гевара рақиб майдонида тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

  • 15'

    Аднан Янузай бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

  • 15'

    Виктор Линдельеф голли вазиятдан жамоасини олиб чиқди. Микель Оярсабаль пасидан сўнг Виктор тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 13'

    Микель Оярсабаль пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

  • 13'

    Даниэл Жеймм жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Хакам пенальти белгилади.

  • 11'

    Бруно Фернандеш қулай вазиятга чиқиб, зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 8'

    Микель Оярсабаль рақиб футболчиси футболкасидан тортиб қолди, ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 5'

    Аднан Янузай бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 5'

    Александр Исак ҳужум ташкил қилди, бироқ унинг зарбасидан сўнг тўп майдондан чиқиб кетди.

  • 3'

    Антони Марсьялнинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлишди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!