Рональд Куман: Ҳакам "Реал" дарвозасига аниқ пенальти белгиламади
Испания Ла Лигаси 30-тури мавсумнинг сўнгги "эл-класико"сини тақдим этди. Мадриддаги камтаргина "Альфредо Ди Стефано" стадионида бўлиб ўтган учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "кўк-анорранглилар" устози Рональд Куман беллашув ҳақида ўз фикрини билдирди: "Aгар сиз "Барселонага мухлислик қилсангиз, демак, сиз ҳакамнинг иккита қароридан жуда ҳам норозисиз. У қўшилган тўрт дақиқадан икки-уч дақиқани ёрдамчилари билан суҳбатлашиб ўтказди. Шунингдек, "Реал" дарвозасига аниқ пенальти белгиланмади. Ҳамма буни кўрди.
Ўн метр нарида бўлган лайнсменни тушунмаяпман. Мартин йиқилганидан кейин пенальти белгиланиши керак эди. Ҳакам ўйинни кўрмаслиги мумкин, аммо бизда бундай вазиятлар учун ВAР мавжуд. Балки камроқ гапиришим керакдир.
Жамоам психологик жиҳатдан яхши тайёрланган эди. Мен ҳар доим ўз клубимни ҳимоя қиламан",-дея ҳакамларга жиддий эътироз билдирди нидерландиялик мутахассис.
Аввалроқ, "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳакамлик тўғрисида ўз фикрини билдириб ўтганди.
Зидан "Барса" билан ўйиндан кейин: Ҳамма нарсада ҳакамни айблаш нотўғри
Фикрлар