АПЛда навбатдаги истеъфо! Бу сафар кучли олтиликда
Англиянинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту истеъфога чиқарилди.
Жамоа матбуот хизматининг хабарига кўра, лондонликлар раҳбарияти АПЛ 10-тури доирасидаги МЮдан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин бу қарорга келган. 47 ёшли мураббий шу мавсум аввалида "шпорлар" бошқарувига келган эди.
Лондон клуби Премьер-лига жорий мавсумида 10 та ўйинда 15 очко жамғариб, 8-поғонада бормоқда. Эътиборлиси, "Тоттенхэм" Санту бошқарувида сўнгги 4 учрашувнинг 3тасида имкониятни бой берди. АПЛда эса, охирги 7 баҳсда 5 мағлубият қайд этди.
Аввалроқ, "Ньюкасл" бош мураббийи Стив Брюс ҳамда "Уотфорд" устози Хиско Муньос муддатидан олдин лавозимидан озод этилганди.
Фикрлар